03 March 2011
03:40 -
Дийдор қиёматга қолди: Фотима Муқодирова оламдан ўтди

Ўша пайтларда Фотима ая адолатнинг ғалабаси учун ўзи ҳам курашгани билан танилди. Уни ҳам радикализмда айблаб суд қилдилар, аммо дунёнинг босимидан қўрқиб, жарима солиш билан чекландилар. Жаримани “Бирлик” фаоллари тўлашди.
Бироқ, Музаффарнинг қоттиллари жазосиз қолаверишди. Сўнгра Фотима аянинг келини ҳибсга олинди, кейинги ўғли ҳам ҳозирда Тошкент вилоятидаги колониялардан бирида жазо муддатини ўтамоқда.
“Эзгулик” жамияти фаоллари марҳуманинг хонадонидан хабар олди, Фотима опанинг руҳониятига фотиҳа ўқиб, унинг фарзандларига камтарона ёрдамларини бериб қайтишди.