02 March 2011
06:04 -
Ўзбекистонда Ислом Карим истаётган ислоҳотлар қачон бошланади?
Расмий хабарларга кўра, кеча Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва Жамият Қурилиши Академиясида Ислом Каримнинг ўтган йили 12 ноябрь куни Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида қилган “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси” номли маърузасини ўрганишга бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтибди.
Бир қарашда яхши хабар – умуман олганда тўғри масалалар кўтарилган президент маърузаси қаерлардадир ўрганилмоқда, демак, яқинда амалий ишлар ҳам бошланади. Аммо, қаерда ўрганилмоқда? Қайсидир жамоа хўжалигида эмас, Давлат ва Жамият Қурилиши Академиясида!! Қаранг, бундан чиқди, президент кўтарган масалаларнинг мутахассислари ишлайдиган жойда, ҳалигача, у маъруза ўрганилаётган эмиш.
Ваҳолангки, бу Академиянинг мутахассислари ўша нутқни ёзилишидан иштирок этган одамлар бўлиши ва президент маъруза қилган кунининг эртасидан бошлаб, ўша масалаларни, яъни, аслида, ўзлари кўтарган масалаларни ҳал қилиш устида амалий ишлар бошлаб юборишлари керак эди.
Амалда нима бўлмоқда? Президент маърузасидан кейин 3 ойча вақт ўтган бўлса ҳам, маърузада кўрсатилган биронта йўналиш бўйича ислоҳот қилиш устида иш бошлангани ҳақида хабар йўқ. Чунки, ишнинг ўзи йўқ.
Кўринишидан, бўлмайди ҳам.
Буни аввалдан кутиш мумкин эди. Тарихнинг мисоллари кўрсатадики, жамиятда жиддий ўзгаришлар турли инқиоблардан кейин бўлади, ўша инқилоблар - эски режим доирасида, ўша режим одамларининг қўли билан ўзгаришлар ўтказиш имконсиз бўлгани учун қилинади.
Тўғри, эски режим доирасида инқилобий ислоҳотлар ўтказиш учун бел боғлайдиган Михаил Горбачевдек улуғ инсонлар ҳам чиқиши мумкин. Аммо, ўзбекдан Горбачев чиқадиган замон ҳали келмади, шекилли. Демак, яна инқилобми?