02 March 2011
04:51 - Ўзбекистон тупроғига қадам қўйиш қимматлашмоқда
Шу йилнинг 17 февралидаги Ўзбекистон ҳукумати қарорига мувофиқ, бугундан, яъни 1 мартдан, хорижий давлатлар автоуловларининг мамлакатимиз ҳудидаги кириш ёки чиқиш учун олинадиган йиғим ставкалари 15 фоизга оширилган. Эндиликда Ўзбекистон тупроғига қадам босган автоуловлар 230 АҚШ доллари (аввал бу миқдор 200 АҚШ доллари эди) тўлаши лозим.

Негадир Ўзбекистонга ўтаётган Тожикистон юк машиналари ва автобуслари учун айрича ставкалар белгиланган: аввал 90 АҚШ доллари тўлаган тожиклар энди 103 АҚШ доллари санаб бериши лозим, бу ерда ортиш 14,5 фоизни ташкил қилади.