02 March 2011
06:45 -
Қозоқча масхарабозлик: Нурсултон Назарбой сайлов олди кампанияси ўтказмайди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой ўтган куни, яъни 28 февралда журналистлар билан учрашув ўтказгани айтилаётган бўлса ҳам, бу учрашув ҳақида кенг қамровли хабар берилмади. Аммо, президентнинг у ерда айтган гаплари секин-аста маълум бўлиб бормоқда.
Масалан, Казинформ агентлигининг хабарига кўра, Нурсултон Назарбой 3 апрелга тайинланган президент сайлови олдидан махсус сайловолди кампанияси ўтказмоқчи эмас. Чунки, халқ уни шундоқ ҳам тўла қўллаб-қувватлар эмиш, унинг сайлов олди дастури эса, Қозоғистон халқига қилган “Келажакни бирга яратамиз” номли чақириғида ва “Нур Отан” партиясининг қурултойида қилинган маърузасида ўз аксини топган эмиш.
Тўғри-да, халқ уни тўла қўлла-қувватласа, сайлов олди дастури эълон қилиниб бўлган бўлса, ўзи учун агитация олиб боришнинг, ортиқча вақт ва маблағ сарфлашнинг нима кераги бор?
Хуллас, Қозоғистонда ўтказиладиган президент сайлови ҳамма диктатураларга хос равишда, оддий бир масхарабозликка айланиб бўлди. Масхарабозликни учига чиқариш учун бошқа номзодларни ҳам Нурсултон Назарбойга овоз берадиган қилиш керак, холос. Ўзбекистонда бўлгани каби.