02 March 2011
02:44 -
Футбол бўйича Осиё кубоги учун мусобақаларда мамлакатимиз жамоалари ҳам илк ўйинларни ўтказишди
Осиё Футбол Конфедерацияси кубоги учун ўтказилаётган мусобақалар Ўзбекистонда старт олди. Дастлабки ўйинда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Саудия Арабистонининг «Аль-Насра» клубини қабул қилиб, зўрға дуранг натижага эришди. Бироқ Қаршининг “Насаф” жамоаси мағлубият нималигини билмай келаётган Ливаннинг “Ал-Ансар” клубини 3:0 ҳисобидаги ишончли ҳисоб билан мағлубиятга учратди. Энди Қашқадарёнинг яна бир жамоаси “Шўртан” Қувайтнинг “Ал Қодисия” жамоаси билан куч синашади. Билағонлар ҳамюртларимизнинг қўли баланд келишини тахминламоқда.