02 March 2011
03:09 -
Ҳукумат юртимиздаги барча ўқувчи қизларга спорт формалари улашади
Бугун Тошкент телерадоканали томонидан тарқатилган хабарга кўра, Наврўз байрамига қадар мамлакатимиздаги ўқув юртлари, ўрта мактабларда таълим олаётган қизларга спорт формалари улашилади. Бу ҳақда Президент Ислом Карим “Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси” Васийлик кенгаши мажлисида кўрсатма берган. Қарийб ўн мингга яқин мактабларнинг қизларига совға тариқасида инъом этилаётган формалар уларнинг спорт билан шуғулланишига туртки бўлиши керак. Спорт билан оммавий шуғулланиш қизларимизнинг репродуктив саломатлигини яхшилайди, соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлайди, дейилмоқда маҳаллий матбуотнинг хабарларида.