02 March 2011
02:20 -
Ўзбекистонда хабарчи сайтлар сони ортмоқда, салмоғи ҳам ортармикан?
Бугун Тошкентда OLAM.uz интернет портали ишга тушиши муносабати билан пресс-конференция ташкил қилинган. Анжуманда сайт муҳаррири Александр Камышев ўз нашрининг интернет фойдаланувчилари орасида энг биринчи очиб ўқиладиган сайт бўлишига ваъда қилибди.
Сайт Ўзбекистоннинг виртуал оламдаги салоҳиятларини ошириш, оммани ахборот билан таъминлашдек катта иддаоларни олға сурмоқда. Ҳар ҳолда катта мақсадлар қўйиш нияти жиддий бўлган ҳар бир сайтнинг амалга ошириши лозим бўлган илк иши, лекин уни давом эттириш ва ҳақиқий маънода мақсадга етишиши ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Илк сонидан мамлакат ҳаётидаги ҳеч кимга қизиқ бўлмаган ахборотларни чоп этган OLAM.uz нинг овози оламнинг қаеригача етаркин, кўрамиз.