01 March 2011
02:31 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Жиноятлар эскирмас эмиш”
Умрини пахта орасида ўтказган деновлик Саидаҳмад Пошшаев 2006 йилнинг охирида кўпчилликга қўшилиб фермер бўлгиси келиб қолди. Суриштирганди, танловда ғолиб бўлмоқ учун олий маълумот тўғрисида диплом керак экан. Шунинг учун Жалолиддин Хўжамқулов деган ҳамқишлоғи билан гапни бир қилди, сенда диплом бор, трактор билан пулни эса мен топаман, икковимиз бирлашиб, сенинг номингга фермер хўжалиги тузамиз, ҳамма ҳаражатлар мендан бўлганлиги учун хўжаликка мен раҳбарлик қиламан, сенга эса буғдой, сомон, макка экиб олишинг учун ер бераман, деди. Жалолиддинга бу таклиф мақбул бўлди.
Аммо, барибир дамига зоғора пишадиган бир “спонсор” керак эди. Чунки, танлов комиссиясининг шайтонга ҳам дарс берадиган аъзоларига умуман ишонч йўқ. Шунинг учун “спонсор”ликка “Чағониён” газетасининг Бош муҳаррири Зоир Мамажонов танланди. Бош муҳаррир ўйлаб ҳам ўтирмасдан “Гап йўқ” деди.
Танловда С. Абдуллаев деган талабгор “Хўжамқулов тақдим этган ҳужжатлар сохта” деб шовқин кўтарди. Ваҳоланки, бу З. Мамажоновнинг синфдоши, сенсираб гаплашадиган дўсти эди. Шундай бўлса ҳам З. Мамажонов унга “Дўстим, бу лойиҳани мен зайнит қилганман, ҳокимнинг ҳам хабари бор, яхшиси бошқа лойиҳага ариза бер!” деди. Аммо С. Абдуллаев “мен саксон балл оламан” деб дўстининг гапига кўнмади.
Аммо З. Мамажонов авлиё экан, игнанинг учидай устунлик билан Ж. Хўжамқулов фермер бўлди. С. Абдуллаев эса кўчанинг ўртасида қолиб кетди.
Табиийки, “спонсор”лик учун З. Мамажоновга айтилганидан ҳам зиёд “ташаккурнома” тақдим этилди.
Саидаҳмад Пошшаев 2007 йилни яхши кайфият билан бошлаб, яхши меҳнат қилди. Жалолиддин Хўжамқуловга ҳам у кутганидан ҳам зиёд буғдой, сомон берилди. З. Мамажоновнинг сигирларига ҳам олти тележка сомон ажратилди.
Пахта ғалладан ҳам зўр бўлди. Биласиз, бекорчи одам бировларнинг ҳамёнидаги пулни санайди. Жалолиддин Хўжамқулов ҳисоблаб кўрган эди Саидаҳмад Пошшаев умуман пулнинг остида қолиб кетибди. Йўқ, бунга чидаб бўлмайди деб бир баҳона билан Пошшаевнинг қўлидан фермер хўжалигининг муҳрини ва демакки раҳбарлигини олиб қўйди. Икковлашиб “спонсор”нинг олдига боришди. “Ташаккурнома”ни С. Пошшаевдан олган муҳаррир: “Келишинглар” деди. Бу - ёмон гап, тўғрироғи номардлик эди. Шунинг учун С. Пошшаев унга “Айтган хизматингни ортиғи билан қилдим, бу – нима деганинг?” деди. Аммо З. Мамажонов айтганидан қайтмайдиган мард муҳаррир бўлгани учун олдинги гапини такрорлади. “Ахир, бундай келишмаган эдик-ку!” деди С. Пошшаев.
Хуллас, гап “Кўрамиз!”га бориб етди. Шундан сўнг “Қўлингдан келганини қил!” деган гап ҳам айтилди.
Энг ёмони қишлоқда “Саидахмад эшондан ерини олиб қўйишибди” деган гап тарқалди. Ана шу гапдан у қаттиқ изза бўлди. С. Пошшаев бу ишларнинг бошида З. Мамажонов турибди, агар шундай бўлмаганида Ж. Хўжамқулов мени бундай оёқ ости қилмаган бўлар эди, деб ўйлади.
Бу зарбадан олти ойлар ўтгандан сўнг “Хўжамқулов Жалолиддин Менглиевич” фермер хўжалигини ташкил этишдаги сохтакорларни кўрсатиб, ФИБ Денов туманлараро судига ариза берди. Чунки у иккита тракторнинг ҳужжатларини икки қариндошидан омонатга олган, ҳар иккала трактор Ж. Хўжамқуловнинг номига ўтказилиб, танловга тақдим этилган эди. Агар суд тракторларнинг савдоси сохталигини инобатга олса, Ж. Хўжамқулов ўз номида турган ҳар иккала тракторни қайтадан эгаларининг номига ўтказиб берар, натижада С. Пошшаев бўйнидаги 30-40 миллион сўмлик юкдан халос бўлар эди.
Аммо З. Мамажонов судга лашкар тортиб борди. Суд залига саккизта камера ўрнатилди, бундан ташқари ҳар бир мухбирнинг қўлида иккитадан диктофон бор эди.
Ш. Норқўчқоров раислик қилган бу суд 2008 йил 20 март куни фермер хўжалигини ташкил этишда бирорта қонун бузилиши содир этилмаган деб қарор чиқарди. Бўлмаса, судда халиги иккита тракторнинг эгалари “Биз Хўжамқуловни билмаймиз ва билишни ҳам истамаймиз, ундан бир сўм ҳам пул олган эмасмиз, биз унга хеч қачон трактор сотмаганмиз, у хозирга қадар ўз номида турган тракторларнинг рангини ҳам кўрган эмас” ва ҳоказолар деди. Аммо Ш. Норқўчқоров “Чағониён” газетасида фельетон бўлишни истамади.
Бу ҳукм С. Пошшаевнинг бошига гурзи бўлиб тушди ва у З. Мамажоновнинг З. Мамажонов эканлиги иқрор бўлди. Аммо, елкасидаги икки тракторнинг юки З. Мамажоновнинг сиёсатидан оғир эди.
“Менинг соғ онамни фалон қилганингда сенинг ғар онангни аяб ўтираманми” деган мақолни шиор қилиб С. Пошшаев белини маҳкам боғлади.
Гап шундаки, З. Мамажонов билан С. Пошшаев бир қишлоқда истиқомат қилишади. Қишлоқда эса сир бўлмайди.
Унинг биринчи қилган иши Деновдаги МТС компаниясига бориб, 2006 йил декабр ва 2007 йил январ ойида З. Мамажонов билан телефонда неча марта ва қанча муддат гаплашганлиги тўғрисида маълумотнома олиш бўлди. Ўша тендр кунлари улар телефонда 120 марта гаплашан, шунинг 70 мартасини “спонсор”нинг ўзи унга қўнғироқ қилган экан.
Бундан ташқари, З. Мамажоновнинг икки ўғли ва бир қизи “Бобохонов Абдисаттор” фермер хўжалигининг 0.44 га майдонини эгаллаб олишди. Фермернинг ёзмаган жойи қолмади. 0.44 га ерни хўжаликка қайтариш учун даланинг бошига келган туман Прокуратура, Ички Ишлар бўлими ва туман хокимлик вакилларини З. Мамажоновнинг ўғиллари куппа-кундуз куни эл-халқнинг кўз олдида ҳақоратлаб ҳайдаб юборди.
С. Пошшаев одамлар орқали З. Мамажоновнинг Мавлуда деган синглиси ва Зокир деган укаси тендер комиссиясига тўртта чопиқ тракторнинг ҳужжатларини топшириб, ғолиб бўлганлигини билиб олди. Гап шундаки, улар умуман мавжуд бўлмаган тракторларга хужжат тайёрлашган.
Шу орада “Мавлуда фалончи, фалончи ва фалончиларга 0.45 га ерни нақд 39 миллион сўмга сотибди, отвечаю деб тилхат ҳам ёзиб берибди” деган гап чиқди. С. Пошшаев бу маълумотларнинг ҳаммасини бир жойга йиғдида ҳамма идораларга шикоят ёзди. Сўнг республикадаги барча газеталарнинг тахририятларини ана шундай шикоятлар билан тўлдириб ташлади. Аммо биронта идорадан хеч бўлмаганда “шикоятларингиз текширилганда ўз тасдиғини топмади” деган мазмунда биронта ҳам жавоб ололмади.
“Нима бўлса - бўлсин!” деб шундан кейин С. Пошшаев шикоятининг бир нусхасини Инсон хуқуқларини химоя қиладиган “Эзгулик” халқаро жамиятига юборди. Бу хат 2009 йил 18 июнь куни “Эзгулик”нинг электрон газетасида чоп этилди. Аммо қишлоқда ким ҳам электрон газета ўқир эди, дейсиз. Шунинг учун С. Пошшаев ўзининг бу мақоласидан нусха кўпайтириб, таниш билишларига тарқатди. Шундан сўнг ёниб ётган юраги бирозгина таскин топгандай бўлди.
2009 йил 28 август куни “Чағониён” газетаси мана бундай хабар чоп этди: “Денов туманидаги Охунбобоев СФУ “Намозгох” махалласида яшовчи С. Пошшаев вилоят кенгаши депутати масъул лавозимида ишлаб келаётган фуқаро устидан бир қанча туҳмат хақоратдан иборат ҳар хил бўхтонлар матнини интернет халқаро электрон тармоғига ёзиб, бу билан ҳам кўнгли жойига тушмай ушбу ғайриқонуний манбадан бир нусха чиқариб, кўпайтириб фуқароларга ўз қўллари билан тарқатиб юборганлиги фош бўлди. Ушбу хатти ҳаракатлари учун С. Пошшаевга нисбатан Денов туман ИИБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Хозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.”
Шундан кейин ҳам бир ойлар “Менинг терговчим ким?” деб С. Пошшаев мелисахонага қатнади. Терговчисини таниш билишлар орқали октябр ойида топди ва унга “Пошшаев менман!” деди. Терговчи ундан З. Мамажоновга бир минг доллар берганини тасдиқлайдиган гувоҳ сўради. Телефонда “Олиб келинг деди, пулни олиб бордим, ховлида экан, кабинетим очиқ, мана бу сейфнинг калити, ўзингиз қўйиб чиқинг, деди. Айтганидай қилдим, Рахмат деди. уйга кетдим” деди Пошшаев. “Пулни сейфга қўяётганингизи ким кўрган эди?” деди терговчи. “Кечқурун эди, иккинчи қаватга чиқсам хеч ким йўқ экан” деди Пошшаев.
ЖИБ Денов туман суди 2010 йил 15 март куни бу ишни кўрди.
С. Пошшаев терговчи тингламаган гапларни судда ҳам айтди, яъни мен Зоирга минг доллар бериб тухматчига чиққан бўлсам, хозир судда мақоламда келтирилган фактларни ўрганиб, қонуний бахо беришларингизни сўрайман деди.
- Масалан, қайси фактларни? – деди судга раислик қилаётган О. Арабов.
- Масалан Зоирнинг икки ўғли ва бир қизи отасини орқа қилиб, фермернинг 0.44 га ерини қонунга хилоф равишда эгаллаб олган. Жамолиддин деган наркоман ўғли олти сотих жойни олти миллион сўмга сотиб, машина олди.
- Яна?- деди Арабов.
- Мавлуда деган синглиси аслида мавжуд бўлмаган иккита тракторнинг хужжатларини тайёрлаб, тендрга қатнашди, фермер хўжалиги тузди. Текширилса, бу факт осонгина аниқланади.
- Яна?
- Ана шу Мавлуда акасини орқа қилиб қишлоғимиздан уч кишига 0.45 га ерни 39 миллион сўмга сотди. Улар бу жойга уй қуриб олишди. Уларнинг қўлида хокимнинг қарори йўқ. Агар улардан қарор сўралса, Мавлуданинг тилхатини кўрсатишади.
- Яна?
- Зоирнинг Зокир деган укаси ҳам аслида мавжуд бўлмаган иккита тракторнинг компьютерда ясалган хужжати билан фермер хўжалиги ташкил этган. Сохта техпаспортларнинг нусхалари тендрнинг папкасида турибди
- Яна?
- Ана шу тўртта фактни судда кўрсангиз бўлади, - деди С. Пошшаев.
Суд терговига тайёргарлик кўриш учун бир хафталик танаффус эълон қилинди.
Навбатдаги суд мажлисида даъвогар судланувчига нисбатан хеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, суд хайъатига илтимоснома топширди. Суд илтимосномани қаноатлантирди. Даъвогар З.Мамажонов С. Пошшаевга ярашув таклиф қилди, аммо С. Пошшаев бу хужжатни имзоламади.
Суд С.Пошшаевга уч йил, Ж.Хўжамқуловга эса икки ярим йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
2010 йил 26 октябр куни ФИБ Деновлараро суди халиги икки тракторнинг олди-сотди шартномасини хақиқий эмас деб топиш тўғрисида хал қилув қарори чиқарди. С. Пошшаевнинг елкасида юк бўлиб турган икки трактор қайтадан эгаларининг номига ҳужжатлаштирилди.
“Чағониён” газетасининг бош муҳаррири З. Мамажоновнинг устидаги кўрпаларини очиб ташлайдиган тафсилотлар худди терговдаги сингари негадир судда ҳам мухокама қилинмади. Аммо С. Пошшаевнинг фикрича жиноятлар эскирмас эмиш.
- Бу жиноятлар учун Зоир Мамажонов бугун бўлмаса эртага барибир қонуний жазосини олади, - деб юрибди у.
Кўрамиз!
Саид Ахмедов
Сурхондарё вилояти