01 March 2011
03:04 - Ўзбекистонда янгилик: Турмуш қурмасанг, мамлакатдан чиқиш визаси йўқ!
Бир неча кундан бери Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимидаги Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бошқармаси томонидан расмийлаштириладиган рухсатномалар (хорижга чиқиш визаси) турмуш қурмаган, ота-онаси ёхуд яқин қариндоши кафолатига эга бўлмаган 35 ёшгача бўлган аёлларга берилмаётир. Буни мазкур рухсатномаларни расмийлаштираётган идора вакиллари юртдошларимиз орасида одам савдоси қурбонлари сони ортаётгани, хорижга кўплаб аёлларнинг танфурушлик учун йўл олаётгани билан изоҳлади.

Мақсад - эзгу, аммо чора ғайри конституциявий бўлган бу амалиётдан норозилар сони ортмоқда, дейди мухбиримиз.