01 March 2011
02:00 - Ғарб Каддафи режимини куч билан қулатса, дунёнинг бошқа диктаторларига яхши дарс бўларди
Шу соатларда АҚШ Ўрта Ер денгизининг Ливияга яқин қирғоқларида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқчи эканини эълон қилган бўлса, Буюкбритания бу мамлакатда аҳолининг қони тўкилишини тўхтатиш мақсадида ҳаабий операция бошлаш ҳам эҳтимолдан холи эмаслигини эълон қилди. Бир оздан кейин Италия бу каби ҳаракатларда БМТ байроғи остида иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Ғарб Каддафи режимини қулатиш ва Ливияда қон тўкилишини тўхтатиш учун ҳарбий куч ишлатишни режалаштираётганга ўхшайди.

Аслида, дейди мухбиримиз, ЕХХТ аллақачон, тўғрироғи, 1999 йил Истанбулда ўтказилган саммитида, бирон мамлакатда инсон ҳақларининг бузилиши - бу мамлакатнинг ички иши эмас, деб махсус резолюция қабул қилганди. Тўғри, Ливия ОБСЕ аъзоси эмас. Аммо, у ерда давом этаётган қирғинни тўхтатиш учун ЕХХТ ўз принципларини ўз ҳудудларидан ташқарида ҳам ишлатишга бошлаши мантиқли бўларди. Айни замонда, бундай ҳаракатлар ҳамма диктатрорларни, биринчи навбатда, ЕХХТ ичидаги диктатрорларига яхши огоҳлантириш бўлиши табиий.