27 February 2011
06:05 - Афғон дипломатлари шахматда ақллироқ экан
Шахматни ақл чархи, унинг доналарини яхши сура оладиганларни ақлли кишилар дейишади. Агар шу фараз рост бўлса, Ўзбекистондаги дипломатлар орасида Афғонистон элчилиги вакилларидан ақллиси йўқ экан. Улар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан 17 та дипломатик корпус ваколатхоналари ўртасида ўтказилган шахмат мусобақаси ғолиби бўлишибди. Қозоқларнниг дипломатлари 2-ўринга, итальянлар эса учинчи ўринга муносиб кўрилган.