27 February 2011
04:45 -
Муаммар Каддафи Ливиянинг тизгинини қўлидан чиқарди, буёғи нима бўлиши номаълум
Жаҳон ахборот агентликлари Ливия диктатори Муаммар Каддафи мамлакатни назорат қилолмай қолганини билдирмоқдалар. Каддафига яқинлиги билан танилган Италия Бош вазири Силвия Берлускони ҳам буни тан олди.
Мамлакатнинг собиқ Адлия вазири Муҳаммад Абу Ажлейл қўзғолончиларнинг пойтахтига айланган Бенгази шаҳрида Вақтли ҳукумат тузишга бошлабди. Каддафининг ўғли Сейф ал-Ислом Кадаффи эса, бир-икки кун аввал қилган кескин чақириқларидан чекиниб, фуқаролар уруши ва ташқаридан итервенция хавфи остида, Ливия халқини келишишга чақиришга бошлади.
Айни пайтда, Нью-Йоркда БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши Ливияга қарши санкциялар киритиш қарори чиқиши кутилаётган фавқулодда мажлисини ўтказмоқда.
Хуллас, Ливиянинг эртаги куни қандай бўлиши ҳам номаълум.