27 February 2011
07:18 -
Ўзбекистонда ҳатто миш-мишлар ҳам ...ножиддий
Бу гап билан узунқулоқ гапларга жиддийлик мақоми бериш ниятимиз йўқ, лекин ўзбекнинг “Бир балоси бўлмаса шудгорда қуйруқ на қилур”, “Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди” сингари кўплаб нақллари борки, буларнинг барчаси миш-мишлар бекорга тарқалмаслигини ифода этади. Бироқ мамлакатдаги “замонавий” бошқарув усуллари олдида бу нақллар ҳам ожиз қолмоқда, яъни ҳукумат кадр тайинлаш борасида шунчалар телба-тескари, айни пайтда илдам ҳаракатлар қиладики, унинг ортидан миш-миш қувиб етолмайди ёки гарангсиб қолади.
Масалан, Республика Маънавият марказига шоир Иқбол Мирзонинг раҳбар этиб тайинлангани ҳақида ёзгандик, ҳатто мухбирларимизнинг қутловини қабул қилган шоир миннатдорчилик билдирганди. Кейинчалик бу лавозимга Президентнинг матбуот хизматида ишлаб келаётган яна бир шоир Ғулом Мирзо тайинланибди, ҳар ҳолда жума куни бу одам келиб идорага жойлашди.
Аслида у лавозимга қайси ғуломнинг тайинланишида фарқ йўқ, лекин хабаркашликда автоматик “ғаламис”га чиқиб қолиш ҳеч гап эмас. Маданият ва спорт ишлари вазири сифатида иш бошлаши керак бўлган Ўткир Раҳмат ҳам қутловларни қабул қилиб қўйган, аммо фармон ўлгур кечикяпти. Ҳатто бу лавозимга Бош вазир ўринбосари Абдулла Ариповнинг тайинланиши кутилмоқда экан.
Хуллас шунақа гаплар, миш-мишларда ҳам қайсидир маънода жиддийлик бор, лекин Ўзбекистондагисида эмас.