20 February 2011
18:34 -
Ўзбекистонда хабарчилик ҳали ҳам масхарабозлик савиясида, аммо сатрлар орасидан маълумот олиш санъати ҳам муҳим
18 февраль куни Тошкент вақти билан соат 23:41 да эълон қилинган хабаримизда, Ўзбекистоннинг расмий давлат хабар агентлиги ЎзА ва бу каби хабарларни тарқатиш асосий вазифаси бўлган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги АҚШ Давлат Котибининг ёрдамчиси Роберт Блейк раҳбарлигидаги ҳайъатнинг Тошкентга ташриф буюриб, расмий учрашувлар ўтказаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот беришмаганини билдиргандик. Ҳукуматнинг норасмий агентликлари эса, Роберт Блейк ким билан учрашганини ҳам ёзмаганлари устидан кулгандик.
Маълум бўлишича, кейинчалик, балки, бизнинг кулишимиздан кейин, ЎзА агeнтлиги Роберт Блейкнинг Ўзбекистонда бўлиши ҳақида хабар тарқатган, аммо хабар вақтини 18 февраль соат 23:25 деб кўрсатиб, сохтакорлик қилган. “Жаҳон” агентлиги эса, ЎзАнинг хабарини бироз ўзгартиришлар билан 19 февраль куни соат 13:43 да ўз номидан фақат рус тилида эълон қилган. Бу иккала хабарда ҳам Ўзбекистон-АҚШ ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларда мамлакатимиз номидан кимлар иштирок этгани умуман тилга олинмаган.
Ўзбекистоннинг сиёсий саҳнасида Ислом Каримдан бошқа одамнинг борлигини кўрсатмаслик учун қилинаётган ҳаракатлар шундай нуқтага келдики, дейди мухбиримиз, хабарчилик масахарабозликка тўла айланиб бўлди. Ислoм Кaримнинг ўтган йили 12 ноябрь куни Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида қилган “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси” номли нутқида аxбoрoт сoҳaсини ислoҳ қилиш, axбoрoт вa сўз эркинлигини тaъминлaш ҳақидаги гаплари ҳам тўла сафсата эканлиги борган сари исботланмоқда.
Шундай бўлса ҳам, расмий хабарларнинг сатр ораларидан ҳам баъзи маълумотлар олиш қобилиятига эга бўлишимиз керак, деб давом этади мухбиримиз.
Маълумки, Ўзбекистон ва АҚШ 2002 йили Стратегик ҳамкорлик ҳақида Декларация имзолашган бўлса ҳам, мамлакатимизда бу шартноманинг матни ёки унинг қисқа баёни ҳеч қачон эълон қилинмаган ва бу шартноманинг борлиги ортиқча тилга олинмасди. Андижон воқеаларидан кейин, Ўзбекистон бу шартномани феълан бекор қилганига ҳам шубҳа йўқ эди. Аммо, ЎзА ва “Жаҳон” агентликларининг Роберт Блейк ташрифига оид хабарларида Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар шу Декларацияга содиқ эканликлари кутилмаганда эслатиб ўтилган.
Мамлакатимизда фақат ва фақат “Ҳаракат” журналида эълон қилинган бу Декларацияда Ўзбекистон тарафи демократик жараёнларни ривожлантириш ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш борасида катта мажбуриятлар олган эди.
Бундан хулоса қилиш мумкинки, АҚШ тарафи Ўзбекистон билан фақат Афғонистондаги уруш масласида ҳамкорлик қилиш билан чекланмасдан, Ўзбекистоннинг сиёсий саҳнасида қандайдир ижобий ўзгаришларга эришиш учун ҳаракатларини изчиллик билан давом эттирмоқда.
Ўзбекистоннинг демократик мухолифати бундай ҳаракатлар ва уларнинг натижасида бўладиган ўзгаришлардан фойдаланишнигина кутиб ўтирмасдан, ўзи ҳам шу йўналишда фаолият олиб бориши керак. Аммо, минг афсуски, ҳозирча масаланинг бу тарафини “Бирлик” Партиясидан ташқарида ҳеч ким тушунмаяпти ҳам, бу масалалар устида ўйламаяпти ҳам.