20 February 2011
17:17 - Ливия диктатори Муммар Каддафи намойишчиларга қарши уруш бошлади
Бу мамлакатнинг аҳоли сони бўйича иккинчи шаҳри Бенгазида мавжуд режимга қарши бошланган оммавий намойишлар бутун мамлакатга тарқашидан қўрққан режимбоши Муаммар Каддафи армияни ишга солди. Бу шаҳарга қуролли қўшинлар олиб кирилди.

Жаҳон оммавий ахборот воситаларинг билдиришича, кеча ва кечаси 200 дан ортиқ одам армия тарафидан ўлдирилган, яралангаларнинг сони миндан ошган. Тинч намойишчиларга қарши снайперлардан ташқари, оғир қуроллар ҳам ишлатилгани айтилмоқда.

Бўлаётган намойишларда халқнинг норозилик кайфияти ўз аксини топаётганини бекитиш мақсадида, Муаммар Каддафининг қўлида бўлган оммавий ахборот воситалари Ливияда тўпалонлар чиқариш учун юборилган ўнлаб чет эл жосуслари ушланганини эълон қилишди. Улар араб мамлакатларидан эмиш.

Хуллас, Ливиядаги воқеаларнинг ривожланиши Тунис ва Мисрда бўлгани каби йўналишда кетмоқда.