13 February 2011
20:26 -
Наманганда кеч қолиб қурилаётган янги текстиль корхона ҳақида
Ўзбекистон матбуотининг билдиришича, Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 3 февралдаги қарорига биноан Наманганда йирик текстиль корхонаси қурилади. У бир йилда 3900 тонна тола, 8 миллион метр пахта газлама ва 500 минг дона тайёр маҳсулот чиқаради.
Корхонани “Намимпекс-текстиль” номли ширкат яратмоқда, қурилгандан кейин унда 200 киши ишлайди. Қурилиш ва керакли техника сотиб олиш учун керак бўлган 10 миллиард сўмни бу ширкатга бериш Ипотека-Банкка топширилибди.
Кўриниб турибдики, бу олқишга сазовор лойиҳа тамомийла ҳукуматники. Аммо, бундай ишларни ҳозир эмас, мустақилликнинг биринчи йилларида, хусусий сармоя ҳисобига қилиш керак эди. Ўша йиллари чет эллик ўзбек иш билармонларини бу каби ишларга тортиш учун шароит яратилиши керак эди. Ҳали ҳам кеч эмас, қолаверса бошқа йўл йўқ.
Аммо мавжуд режим бор экан, бу йўналишда ҳеч қандайи жиддий силжиш бўлмайди. Чунки, режимбоши Ислом Карим ҳамма тадбиркорларни, ўз қизлари каби, ўғрилар сифатида кўради, демак, уларга қизларидан фарқли ўлароқ ҳеч қачон йўл бермайди..
Мавжуд ҳокимият ва уни раҳбарининг ақли етмаётган нарса шундан иборатки, катта тадбиркорлар ўғри эмас, биринчи навбатда инвесторлардир, уларга ўғриликка йўл бермасликнинг усули - уларни умуман йўқ қилиш эмас, уларнинг фаолиятини қонунлар доирасида ишлайдиган давлат идораларининг назорати остига олиш. Бундай идораларни яратиш учун эса, авваламбор Ўзбекистоннинг ҳамма соҳаларини ислоҳот қилиш зарурлиги ҳам ўз-ўзидан маълум. Бунинг йўлидаги тўсиқ – мавжуд раҳбарият.
Демак, ўзбекларнинг битта йўли бор, ишни мавжуд раҳбариятни алмаштиришдан бошлаш. Қийин иш.