12 February 2011
13:28 -
Эрон Қозоғистонга ишчи кучи юбормоқчи, Ўзбекистончи?
Эроннинг МЕҲР ахборот агентлиги билдиришича, бу мамлакатнинг Қозоғистондаги элчиси Қурбон Сейфи Қозоғистоннинг Меҳнат ва ижтимоий масалалар вазири Гулсара Абдухаликова билан учрашиб, ўз мамлакати Қозоғистонга ишчи кучи юборишга тайёр эканлигини билдирибди.
Бу хусусда қозоқ вазирининг фикри айтилмаган хабарга кўра, учрашувда Гулсара Абдукаликова раҳбарлигидаги ҳайъатнинг Эронга ташрифи билан боғлиқ бўлган масалаларнинг муҳокамасига урғу берилибди.
Шуни тушуниш керакки, дейди мухбиримиз, Эрондан Қозоғистонга ишчи кучи келтириш масаласида келишилса, Россия ва Қозоғистонда меҳнат қилаётган ўзбек мардикорларидан фарқли ўлароқ, Эрон ишчилари ижтимоий ҳимояланган бўлади.
Ўзбекистон ҳукумати бу масала билан шуғулланмаётгани юз минглаб ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига нисбатан хоинликдир.
Ваҳоланки, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ўзбекларни Россия ва бошқа мамлатларга ишлаш учун ташкилий кўчириш масаласини 15 йил аввалги мақолларида ёзган, “Бирлик” халқ ҳаракатининг 2003 йилдги қурултойида қабул қилинган махсус резолюция ҳам шу масалага бағишланган, бундан 2 йил аввал Абдураҳим Пўлат Ўзбекистон президентига мактуб йўллаб, юрт ташқарисидаги ўзбеклар масаласи билан шуғулланадиган махсус вазирлик тузиш, вазир лавозимига Пўлат Охунни тайинлаш хусусида таклиф берганди.
Ҳозирча, бу йўналишда ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Ўзгаришлар “Бирлик” ҳокимиятга келгандан кейингина бўлади.