12 February 2011
06:30 -
Абдураҳим Пўлат: Қодиржон Ботировни қирғизлар қозоқ қилишди, унинг ақли бўлса, бизга қулоқ соларди (шок терапияси усулли зарба)
Қирғизистондан келаётган хабарларни ўқиб, кулишни ҳам йиғлашни ҳам билмайсан.
Кеча “Ота Макон” партиясининг раиси Омурбек Текебаев ўзини ўзбек диаспорасининг лидери деб ҳисоблаб келган Қодиржон Ботиров билан кўришмаганини жон-жаҳди билан исботлашга ҳаракат қилибди. Унга кўра, Қодиржон билан Роза Отунбоева ва Алмазбек Атамбаев учрашишган, унга бир нарсалар ваъда қилишган.
Нима ҳам ваъда қилишарди? Ўзбекдан чиққан навбатдаги аҳмоқни қозоқ қилишган. Агар Қодиржон аҳмоқ бўмаса эди, у аҳмоқ эканлигини ҳозир ҳеч ким рад этолмайди, бизнинг сайтимизни ўқиган, унинг тавсияларига қулоқ солиб иш кўрган бўларди. Бу унинг ўзига ва ўзбекларга фойдали бўларди. Маълумки, бизнинг сайтимиз 2010 йил 14 апрелдаги хабарларида Қодиржон Ботиров кабиларнинг хатти-ҳаракатлари ўзбекларни фожеага олиб боришини ёзган эди.
Тўғрисини айтсак, Роза Отунбоева ва Алмазбек Атамбаев ўз мақсадларига эришишди, Қодиржон Ботиров кабиларнинг ёрдамида, ўзбекларнинг қони эвазига жануб ва шимол қирғизларини бирлаштиришди ва ноқонуний референдум йўли билан ҳокимиятни эгаллаб олишди. Уларнинг ғалабаси вақтинчалик экани ўз-ўзидан маълум, мени улар қизиқтирмайди ҳам. Аммо, ўзбеклар қачонгача аҳмоқлик қилишади?
Қодиржон Ботировни қозоқ қилиш ишига ўзини ҳуқуқ ҳимоячиси деб ҳисоблайдиган Вақтли ҳукумат раҳбари идорасининг бошлиғи Эдил Байсалов ҳам қўшилганига нима дейсиз? Унинг кечаги баёнотларидан маълум бўлишича, унинг ёрдамчиси Қодиржон Ботировга дипломатик паспорт бериш ҳақида ҳужжат тайёрлаганмиш, “бечора” Эдил ҳужжатга қараб ҳам ўтирмасдан қўл қўйиб юборганмиш. Қодиржон Ботиров эса, қанчалик аҳмоқ қилинганидан ҳам хабари йўқдек.
Эй, ўзбеклар, Қирғизистонда бўлманг, Қозоғистонда бўлманг, Тожикистонда бўлманг, Туркманистон ёки Афғонистонда бўлманг, ақл билан иш қилишга ўрганинг. Билмасангиз, биздан ёрдам сўранг. Ҳали бирон марта янглишмаганимизни ҳисобга олинг.
Аммо, тан оламанки, Ўзбекистон ўзбеклари ичида ҳам аҳмоқлар кўп. Шу сабабли, аҳмоқ билан ақллининг фарқига боришга ўрганинг.
53-54 лақабли Салой Мадамин ва Дадахон Ҳасанлар миллий ҳаракатимизни болталаб, Ислом Карим диктатурасини мустаҳкамлашга ёрдам бериш учун нималар қилишганини ўрганинг. Ҳозир ҳам турли сиёсий хунаслар “Бирлик”ни болталаш ҳаракатида эканлигини кўринг.
Фақат кўринг, ўрганинг демайман, булардан хулоса чиқаринг. Акс ҳолда аҳмоқликча қолаберасиз. Аҳмоқликдан чиқиш йўлидаги биринчи қадам – қилинган хатолар, тўғрироғи, аҳмоқликлар учун миллатдан кечирим сўрашдир.