12 February 2011
14:45 -
Нурсултон Назарбой қозоқ тилини билади, президент бўлолади
Қозоғистон Марказий Сайлов Комиссияси (МСК) тарафидан ҳозиргина қабул қилинган қарорини шундай таҳлил этиш мумкин.
Бу мамлакатдаги ҳукмрон “Нур Отан” партияси кеча Нурсултон Назарбойни президентликка номзод қилиб кўрсатган, у дарҳол ҳужжатларини МСКга шахсан келиб топширган ва бир йўлакай қозоқ тилидан имтиҳон ҳам топшириб кетганди. МСКнинг бугунги қарори НН имтиҳондан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатдир.
Айни замонда, МСК президентликка номзод Нурсултон Назарбойга ўз номзодини қўллаб-қувватловчиларнинг имзосини йиғишда ишлатиладиган бланкларни ҳам топширибди.
Имзолар тезда йиғилиб, НН расман номзод сифатида тан олиниши ва 3 апрелдаги сайловда ғолиб чиқишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Диктатураларда бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.