12 February 2011
05:36 -
Журналист Турсунбек Тўразодага товламачилик айби илгари сурилган
Ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист Турсунбек Тўразодага нисбатан эҳтиёт чораси жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судида кеча кўриб чиқилиб, унга тергов даврида қамоқ чораси белгиланди. Айбланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми (Товламачилик) билан айб эълон қилинган.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Сирдарё вилояти Санитария эпидимиология станцияси маъмурларидан бирини интернетда бадном қилиш эвазига 30 000 сўм (13 АҚШ доллари) ҳамда Сирдарё тумани ҳокимлиги маъмурларидан бирини қўрқитиш билан 200 000 сўм (85 АҚШ доллари) миқдорида пора олаётганида ҳибсга олинган.
Турсунбек Тўразода ҳозирда Сирдарё вилояти ИИБ тергов изоляторида сақланмоқда, тергов ҳаракатлари ИИБ терговчиси Дониёров томонидан олиб борилмоқда, дейди мухбиримиз.