04 November 2011
21:45 -
Қодиржон Ботиров Швециядан бошпана олибди, энди мазохизм тамошасини кўрамиз
“Озодлик” радиосининг хабарига кўра, Қирғизистон Республикаси Ўзбек миллий-маданий маркази вице-президенти, Қирғизистон парламентининг собиқ депутати, йирик тадбиркор Қодиржон Ботировга Швеция Қироллиги сиёсий бошпана берди, у 3 ноябрда бу мамлакатга етиб олди. Хабар Қодиржон Ботировнинг ўзига асосланиб берилган.
Маълумки, 28 октябрь куни Жалолобод шаҳар суди Қодиржон Ботиров ва Қирғизистондаги ўзбеклар жамоасининг яна беш лидерини ўтган йилги қонли воқеаларнинг уюштирувчилари сифатида жазолаган, Қодиржон Ботиров ва Иномжон Абдурасуловлар бир умрлик, Абдураҳмон Абдуллаев, Халилжон Худойбердиевлар 20 йиллик, Жавлон Мирзахўжаев 14 йиллик, Муҳаммадрасул Абоқжонов 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
Табиий, бу кишилар ўша қонли воқеаларнинг уюштирувчилари эмас, аммо сиёсат нималигини билмасдан сиёсатчиликка даъво қилган бу одамлар юзидан ўзбеклар қирғиз фашистларининг қирғинига учраган, қирғизлар бу ўзбекларни ёш болалардек ўз ўйинларида ишлатиб, кейин улоқтиришни қўйиб туринг, уларни жазолашгача боришган.
“Ҳаракат” агантлигининг 2010 йил 14 апрелдаги “Ўзбеклар Вақтли ҳукуматни қўллаб, Жалолободда митинг ўтказди” номли хабарида шундай жумлалар бор эди:
“Жалолобод ўзбеклари Вақтли ҳукуматни қўллаб фожеавий хато қилмоқдалар. Чунки, улар билан ёнма-ён яшайдиган қирғизлар Боқиев тарафдори. Келажак нифоқлари учун асос яратиш ўзбекларга керакми? Қолаверса, ҳуқуқий мақоми бўлмаган бу ҳукуматни Кремлдан бошқа ҳеч ким тан олмади ва ҳеч ким қўллаб-қувватламади.
Ҳозир жалолободлик ўзбеклар номидан корчолонлик қилаётган, баёнотлар бераётган аллақандай Қодиржон Ботиров эс-хушини қанча тезроқ йиғиб олса, ўзбекларга шунча яхши бўлади.”
Аслида, Қирғизистондаги ўзбек жамоаси уюшган бўлиб, унинг ҳақиқий сиёсий лидерлари бўлса эди, Қирғизистондаги давлат тўнтаришидан энг катта фойда билан чиққан айнан ўзбеклар бўларди.
Мана энди ўзбекларнинг қирғинига сабаб бўлган шахслардан бири “Озодлик” радиосидаги саводсиз журналистлар билан йиғи-сиғи кампанияси бошласа керак. Ўзбекистон МХХси тарафидан яратилаётганн ўзбек мазохизм санъати яна бир даража юксаклиикка чиқади. Ўзбекистондаги режим раҳбарлари Қодиржон Ботировдан фойдаланишлари ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Шубҳа йўқки, ундан ўзбек миллатига қарши фойдаланишади.