12 February 2011
04:32 -
Тошкентда ларингит эпидемияси, расмийлар ваҳимага ўрин йўқ дейишмоқда
Пойтахтимизнинг юқумли касалликлар шифохоналари шу кунларда ларингит (томоқ соҳасининг ўткир яллиғланиши) билан оғриган беморлар билан тўлиб-тошган. Аксарияти ёш болаларни ташкил қилган мазкур хасталикни ўзига хос эпидемия деётганлар ҳам бор. Касалликнинг ўзига хос томони жуда тез фурсатда намоён бўлади ва айниқса боалар ҳаётига жиддий хавф солади. Куни кеча мазкур хасталикдан Тошкент шаҳар Яккасарой тумани шифохоналарида 2 нафар бола нобуд бўлди, шифохонани прокуратура ва санитария эпидемиология ходимлари босган, текширувлар бормоқда.
Пойтахтнинг Бошлиқ даҳасидаги ларинго марказга ҳар кечада 30-40 дан ортиқ бола мазкур хасталик билан келтирилмоқда, шифоатхона маъмурияти бола ҳаёти учун бирмунча хавфли бўлган мазкур ҳолатни яширишга уриняпти. Расмийлар тилида ҳам ларинго эпидемия билан боғлиқ вазият ҳақида бирор гап йўқ.