04 February 2011
02:48 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Эргаш Йўлдошев бўлгингиз келмаяптими?”
Мактабларнинг бухгалтерияси мустақил бўлгандан сўнг ҳамма “Энди райОНОда ўғирлик қиладиган пул қолмади, бу идоранинг ходимларидан тортиб, бошлиқларигача ишни алмаштириб кетади” деб ўйлаган эди. Аммо бу тусмол тўғри чиқмади. Бу масаладаги аҳвол бошқа туманларда қандайлигини билмаймиз-у, Денов туман Халқ таьлими бўлимидаги раҳбар-у ходимлар гуллаб-яшнамоқдалар. Аслида дастурхоннинг харажатларига ҳам етмайдиган ойлик маош қўшқаватли данғиллама уйлар ва “Ласетти” сингари пўрим машиналардан ҳам ортиб қолмоқда — ҳамма ҳайрон!
Ана энди шу муносабат билан биргина тафсилот эшитинг: Эргаш Йўлдошев Денов туман Халқ таьлими бўлимида мудир ўринбосари бўлиб ишлайди ва мактабгача тарбия муассасаларининг фаолиятини мувофиқлаштириб туради. Аммо боғчалардан келадиган беш-олти миллион сўмлик даромад кўчанинг харажатларига ҳам етмайди.
Эргаш Йўлдошев қўшимча даромад манбаларини топиш учун қаттиқ ўйга ботиб юрган кунлари Термиз шаҳрида “Баркомол авлод” спорт мусобақаларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ҳаракатлари бошланди. Қаътий оғзаки топшириққа мувофиқ, худди бошқа туманлар сингари Денов туман Халк таълими бўлими ҳам бу ҳашарга ҳар ўн кунда ўттиз нафар… киши юбориб туриши керак эди. Эргаш Йўлдошев бу гапдан хабар топиб, мудирнинг олдига кирди-да “Шу ишни менга топширинг!” деди, муаммонинг ечимини тополмай боши оғриб ўтирган мудир Ҳайдар Сувонов ўринбосарига ўрнидан туриб, ташаккур билдирди. Мудирнинг ташаккурномасини қабул килиб олгач, Эргаш Йўлдошев шарт қўйди: “Шу масалада менга ҳамма ваколатни берасиз!” Мудир: “Юз фоиз!” деди қаътий оҳангда. Денов туман Халқ таьлими тизимида ўн минг нафардан зиёд киши маош олиб ишлайди. Эргаш Йўлдошев тадбиркорлик қобилиятини ишга солиб, талаб этилган ўттиз нафар кишининг ўрнига 300 нафар кишининг рўйхатини тузди ва уларни туман мактаблари, мактабгача тарбия муассасаларига тақсимлаб чиқди.
Бу топшириқ шу даражада қаътий йўсинда айтилдики, сафарбарликдан бўйин товлаганлар аризасини ёзсин, деган топшириқ ҳаммага етказилди. Аммо ўн кун Термизнинг чанг-тўзонли изғиринида меҳнат қилиш кимга ҳам ёқарди!
Қиссадан ҳисса шуки, ҳалиги ортиқча 270 нафар ҳашарчининг ҳар қайсидан 60 000 сўмдан пул йиғиб олинди. Бу — ҳар ўн кунда она сутидан ҳалол 16 миллион сўм осмондан тушди, деганидир. Лекин сиз Эргаш Йўлдошевни ноинсоф одам экан, деб ўйламанг. У ҳар ўн кунда мудирнинг олдига кириб, ҳалиги 16 миллион сўмнинг ҳисоботини беради, тўпланган пулнинг тенг ярмини мудирга санаб топширади —ҳалолликка қойил қолинг!
Ҳозир Эргаш Йўлдошев Термиздаги “Баркомол авлод” ҳашарининг еттинчи ўн кунлигини якунлади. Ҳашарнинг тугашига эса яна тахминларга кўра тўққиз декада бор, айтинг, энди ҳам Эргаш Йўлдошев бўлгингиз келмаяптими-а?
Алмардон Ғозиев