04 February 2011
02:17 -
“Эзгулик” жамият фаоллари Жаҳон Банкининг Ўзбекистон ваколатхонаси раҳбари билан учрашди
Бугун Жаҳон Банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Васила Иноятова ҳамда Абдураҳмон Ташанов ваколатхона раҳбари Такуя Камата билан учрашди. Учрашувда суҳбат мавзуи мамлакатимиз аграр тармоғига киритилаётган инвестиция ва ажратилаётган ёрдам пулларининг реализацияси, лойиҳаларни молиялаш даврида инсон ҳуқуқлари масаласининг ҳисобга олиниши борасида кечди. Ҳуқуқ ҳимоячилари молия муассасасини Ўзбекистон ҳукуматининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлашда инсон ҳуқуқлари масаласига етарлича эътибор қаратмаётганликда айблади. Такуя Камата шарқона одоб билан Жаҳон Банкининг ўзига хос конструктив сиёсат олиб бораётгани, бу йўналишда, яъни пахтачилик соҳасини молиялашда, албатта, болалар меҳнати масаласининг инобатга олинишини таъкидлади.
“Биз албатта Ўзбекистон фуқароси сифатида Жаҳон Банки томонидан ёрдам пулларининг ажратилишини нафақат олқишлаймиз, балки бу жуда зарур деб ҳисоблаймиз. Лекин мазкур жараёнда мамлакатда оғриқли масла бўлиб турган инсон ҳуқуқлари, хусусан, болалар меҳнати масаласи эътибордан четда қолмаслиги керак. Молия муассасаларидан фарқли ўлароқ бир қанча гуманитар ташкилотлар, сиёсий тузилмалар инсон ҳуқуқлари масаласида Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан таъсир механизмларига эга эмас” деди ҳуқуқ ҳимоячилари.
Такуя Камата ҳуқуқ ҳимоячиларига минатдорчилик билдириб, уларнинг фикри албатта инобатга олинишига ваъда берди.