31 January 2011
22:46 - Диктатор ҳамкасбини қутлади, “Ҳаракат” янглишибди
Кечаги хабарларимизда Президент Ислом Каримнинг таваллуд кунини ҳеч ким эсламаганини айтиб, янглишган эканмиз. Бугун Белорусия режими раҳбари Александр Лукашенконинг Тошкентга нома йўллаб, маънавий издошини қутлагани ҳамда табрик баҳона иккала режим ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашга эътибор қаратгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу маълумотлар манбаси Лукашенконинг матбуот хизмати бўлиб, Ўзбекистонда табрик ҳақида хабарлар йўқ.