31 January 2011
22:08 -
Ўрислар Ўзбекистондаги жосусини озод қилишга ҳаракат бошлади, бу бизникиларга ўрнак бўлиши керак
Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Россия манфаатларига жосусликда айбланиб, узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган собиқ шўро армияси полковниги Юрий Корепановни ҳимоя қилиш бўйича Россияда бошланган кампания доирасида "Адолатли Россия" партияси фаоллари 2000 дан ортиқ имзо тўплашга эришибди. Бу ҳақда “Озодлик” радиосининг қатор хизматларига интервью бериб, Россия бўйлаб ўз ҳаракатларини давом эттиришга чоғланаётган депутат Александр Бурков масалани сиёсий ўзанга бурмоқчи. У ўз мамлакати ҳукмдорлари эътиборини юртдоши тақдирига қаратиб, эртага Россиянинг Ўзбекистондаги элчилиги олдида ўтказиладиган пикетни ана шу сиёсий тадбирнинг бошланиши демоқчи.
Албатта, Корепановни озод қилишга қаратилган кампаниянинг қандай натижа билан тугашидан қаътий назар ўрисларнинг уюшқоқлиги, айниқса, бу борада сиёсий партияларнинг етакчиликни қўлга олаётгани ўзбеклар учун ўрнак бўларли ҳодисадир. Ахир, қайсидир юртдошимиз Россияда қамалгани ёки Қирғизистонда ўзбекларнинг қирғин қилиниши қўғирчоқ партияларимизни ташвишга солганми?