31 January 2011
02:37 -
Мисрдаги вазият ҳокимият алмашадиган нуқтага келганга ўхшайди
Президент Ҳусни Муборак хўжа кўрсинга вице-президент лавозими киритиб, унга ўз одамини тайинлагани, айни замонда, Бош вазирни алмаштиргани ҳам Мисрда сиёсий вазиятни ўзгартирмади. Комендантлик соати киритилишига қарамасдан, Қоҳира марказидаги майдонлар феълан намойишчилар қўлига ўтиб бўлди. Улар Ҳусни Муборакнинг истеъфосини талаб қилишмоқда. 27 январь куни чет элдан келган Атом Энергияси Халқаро Агентлигининг собиқ раҳбари Муҳаммад ал-Барадей икки кун уй ҳибсида тутиб турилгандан кейин, бугун митинчилар олдига чиқди. У Ҳусни Муборак дарҳол истеъфога кетиши шартлигини гапирар экан, намойишларни уюштираётган қандайдир мухолифат кучлари унга ҳукумат ва армия билан вақтли ҳукумат тузиш борасида музокаралар олиб боришга ваколат беришганини айтди.
Полиция билан намойишчилар ўртасидаги тўқнашуви натижасида ҳалок бўлганлар сони 150 дан ортгани хабар қилинмоқда. АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон Мисрда ҳокимият алмашуви маданий йўл билан ўтиши кераклигини айтиб, Барак Обама маъмурияти Ҳусни Муборакдан воз кечишга бошлаганини кўрсатди ва ҳокимиятга экстремистик кучлар келиб қолиши мумкинлиги ҳақида хавотирлик билдирди.
Кўринишидан, Миср армияси Ҳусни Муборакни миллатнинг қонини тўкиш эвазига қўллаб-қувватламоқчи эмас. Шундай бўлса, 30 йиллик диктаторнинг куни битганини гапириш мумкин.