31 January 2011
01:48 -
Ўзбекистонда одамлар ўрта асрларга хос табибларга чопмоқда
Бугун Тошкент вилоятининг Бўстонлик тумани Қорамозор маҳалласида яшовчи Абубакир табибнинг қабулидаги шифоталабларни санаган мухбиримиз ҳайратдан ёқа ушлаб, мана бу хабарни йўллабди. Унда таъкидларнишича, ҳар бир дардмандни текшириши ва унга томирини ушлаб, диагноз қўйиш ҳамда рецеп ёзиш учун атиги 10 секунд кифоя қилган табиб 276 нафар дардмандни 1,5 соатда кўрикдан ўтказган. Боши оғриган ҳам, бели оғриган ҳам бир хил малҳамдан фойдаланаётган бу ерда ҳозир ўлик мавсум бўлиб, шифо излаб келувчилар сони баҳор ва ёз ойларида бир кунда 1,5 минггача етади.
Энг қизиғи, дейди мухбиримиз, Тошкент вилоятининг ўзида бир неча шифохонанинг нагрузкасини бир кунда бажара оладиган бундай табиблар сони 10 га яқиндир. Бу ҳол касалларнинг кўплигидан эмас, шифокорлар, умуман ўзбек тиббиётига бўлган ишончнинг пасаяётгани, аҳолининг қашшоқлашаётганини билдиради.
Масалан, Абубакир табиб пул учун талашмайди, ҳатто кимдир пул бермай кетса ҳам унинг норозилигини биров кўрмаган. Бунинг устига хизмат нархлари одамларга малол келадиган даражада эмас: қон олиш 4000 сўм, организмни тозаловчи малҳам ичиш 3000 сўм ва буйрак, сийдик йўлларини тозалаш ҳамда простотит, аденомани даволовчи малҳам 10 000 сўмдир. Жами 10 АҚШ доллари миқдорида нархни ташкил этади. Абубакир табининг энг қизиқ хусусиятларидан бири сурункали алкоголикларни даволаши бўлиб, унинг малҳамини ичган ароқхўр уни ичиш тугул ичимлик қўйилган дастурхонда ҳам ўтира олмайди.