22 August 2006
03:00 -
24:00 - Каримов пойтахт кўчаларида
18:00 - Ўзбекистон режими Ўшда йўқолган 2 қочкинни ушлаб келганини рад этди
- Тошкентда ШҲТнинг савдо-иқтисод вазирлари кенгаши бўлади
- Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (22 aвгуст, сешан
24:00 - Каримов пойтахт кўчаларида
Бугун президент Каримов Оқсаройда Германиянинг Ўзбекистондаги элчисини унинг элчилик ваколати тугаши муносабати билан қабул қилиб, Ўзбекистон режими фойдасига кўрсатган хизматларидан миннатдорлигини билдиргач, янги қурилишлар билан танишиш учун кечга томон пойтахт кўчаларида бўлди. Албатта, халқимиз орзусидаги афсонавий Нўширавони одил каби дарвеш қиёфасида эмас, балки ҳозирги замон авторитар ҳукмдорига хос услубда: унинг автомобили борган, одатда гавжум бўладиган кўчалар халқдан буткул тозаланган эди. Масалан, Чилонзор туманининг Фарход кўчасидаги каттакон “Чилонзор“ ва “Фарход“ бозорлари кечадан ёпиб қўйилди. Каримов ўтади деб бир неча ҳафталар давомида кўчаларга ва улар четидаги уйлар кўринишига оро берилди ва ҳ.к.
Президент Тошкентнинг катта ва кичик халқа йўлларида янги қурилган йўлўтказгич ва кўприкларни бориб кўрди, Учтепа (бултургача Акмал Икромов) туманининг маҳаллаларидан биридаги оилавий поликлиникада, маҳалланинг янги идорасида, болалар спорт мажмуаси ва тўқув корхонасида бўлди. У мулоқотларда одатдагича популистик фикрларини баён этди, “фойдали маслаҳатлар“ини берди. Оқшом чоғи Ўзбекистон телевидениеси халққа бу шаҳар кезишни намойиш этди.
18:00 - Ўзбекистон режими Ўшда йўқолган 2 қочкинни ушлаб келганини рад этди
Ўтган ҳафтада баъзи ОАВлар Ўзбекистон махсус хизматлари Андижон воқеаларидан сўнг Қирғизистонга қочиб ўтган икки ўзбекни қирғиз ҳамкасблари ёрдамида Андижонга ўғринча олиб кетганлари ҳақида хабар тарқатди. Қочқинлар Ўш шаҳрида яшаётган 40 ёшли Валижон Бобожонов ва 38 ёшли Сайдулла Шокиров бўлиб, бу ерда уларга БМТ томонидан қочкин мақоми берилган эди.
Ўш шаҳри тергов қамоқхонасида ётган 5 нафар маҳбуснинг Қирғизистон ҳукумати томонидан Ўзбекистонга яширинча топширилиши, Ўшдаги Ас-Сарахсий масжиди имоми Муҳаммадрафиқ Камоловнинг Ўзбекистон режими “имо“си билан террорчи деб отиб ўлдирилиши ва, ниҳоят, мазкур 2 қочқиннинг бедарак йўқолиши қирғиз жамоатчилиги ва, айникса, ҳуқуқ ҳимоячиларини оёкка тургазди деса бўлади. Ўшдан олинган хабарларда бу воқеалардан чўчиган Қирғизистон ҳукумати 2 ўзбек қочқини тақдири юзасидан суриштирув-тергов ишлари олиб бораётгани айтилади.
Ўзбекистон ҳукумати, унинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ҳам ғимирсиб қолишди. Бугун, 22 августда улар бу номаъқулчиликни қилмаганлари, на В.Бобожонов, на С.Шокиров ўзбек “орган“лари томонидан ушлаб келинмаганлиги ҳақида ОАВлар учун баёнот берди. Баёнотга кўра, бу фуқаролар “содир этган жиноятлари учун қидирувда бўлмаганлар, ўзбек томони уларни экстрадиция килишни Қирғизистондан сўрамаган“.
Тошкентда ШҲТнинг савдо-иқтисод вазирлари кенгаши бўлади
Индинга, 24 август куни Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) га аъзо давлатларнинг ташқи иқтисодий фаолият ва ташқи савдо масалалари учун масъул вазирлари кенгашининг мажлиси бўлади. Шу мажлис олдидан кеча Тошкентдаги Халқаро ҳамкорлик марказида мазкур масалалар билан шуғулланувчи вазирликларнинг катта мансабдор шахслари ва экспертлари комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Йиғилиш тўғрисидаги ахборотдан маълум бўлишича, ШҲТга аъзо режимлардаги сиёсий-иқтисодий муҳитнинг ҳар хиллиги туфайли улар ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатиш қийин кечмоқда. Масалан, йиғилиш иштирокчилари ташкилот доирасида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалалари бўйича Давлат раҳбарлари кенгаши ва Ҳукумат раҳбарлари кенгаши қарорлари бажарилиши қониқарли бормаётганлигини, Ишбилармонлар кенгаши ва Банклараро уюшманинг роли йўқлигини таъкидладилар ва бу борада ўз тавсиялари юзасидан фикр алмашдилар. ШҲТда кузатувчи мақомига эга давлатларни иқтисодий лойиҳаларга жалб этиш, ёнилғи-энергетика мажмуи ҳамда замонавий ахборот ва телекоммуникация технологиялари бўйича махсус ишчи гуруҳлари тузишга оид масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Сўмга нисбатан айрим валюталар курси (22 aвгуст, сешанба маълумоти)
Расмий курс (Ўзбекистон Марказий Банки баҳоси): 1 АҚШ доллари ($) = 1227,90 сўм; 1 EВРО = 1581,29 сўм; 1 рубль = 45,93 сўм.
Тижорат курси (Ўзбекистон Ташки иқтисодий алоқалар банки баҳоси): 1 АҚШ доллари = сотишда 1232 сўм ва харид қилишда 1237 сўм; 1 EВРO = сотишда 1582 сўм ва харид қилишда 1602 сўм; 1 фунт-стерлинг = сотишда 2317 сўм ва харид қилишда 2347 сўм.