21 August 2006
03:00 - 23:00 - Ўзбекистонда раҳбарлар яхшиликча бўшатилмайди - Абдувоҳид Жўраев вафот этди 22:00 - “Ҳаракат” Агентлиги: Ўғрини қароқчи урса, бу билан ўғри тўғри бўлиб қолмайди 18:00 - "Эзгулик" қайта
23:00 - Ўзбекистонда раҳбарлар яхшиликча бўшатилмайди

Шу йилнинг 5 августида "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдан ташқари Марказий Кенгаш мажлиси ўтказилиб, унда Марказий кенгаш раиси Ботир Убайдуллаев ўз аризасига кўра лавозимидан бўшатилганди. Бу ҳақдаги ахборот орадан икки ҳафта ўтибгина оммавий ахборот воситаларида тарқатилди. Марказий кенгаш мажлиси баённомасида эса Ботир Убайдуллаевнинг раҳбарликни уддалай олмагани, замон билан ҳамнафас иш юрита олмагани рўй-рост қайд этилган. Аммо "Камолот"чиларнинг ўзлари бунга бошқача изоҳлар бермоқдалар.

Мухбиримизга номини ошкор қилмасликни сўраб маълумот етказган "Камолот"нинг масъул амалдори кўра, Президент тайинлаган 16 сенаторнинг бири, собиқ комсомол Ботир Убайдуллаевнинг устидан шу кунларда иш кўзгатилган, у Тошкент шаҳар прокуратурасида терговга қатнамоқда. Ўша манбанинг айтишича, "Камолот" мавжуд тартибга биноан мамлакатдаги ягона солиқ тушумларининг 5 фоизини ўзлаштириб, ташкилотда мисли кўрилмаган пул йиғилиб қолган. Ҳатто ҳаркатсиз маблағларни ташкилот банкларда депозитда сақлаб, йирик қонунбузарликларга йўл қўйган. Бундан ташқари Ботир пойтахтнинг Қорасув даҳасидан 60 минг АҚШ долларига ҳовли сотиб олиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари наздида "бой"лигини намойиш қилган. Яна бир манбага кўра эса, Ботир Убайдуллаевнинг яна бир катта айби бор. У "Камолот"ни яқинда ташкил қилинган "Наша Россия - Узбекистон" ташкилоти билан бирлаштириш режасига қарши чиққан.

Мухбирларимизнинг бу борадаги сўроқлар билан Ўзбекистон Олий Мажлисининг Сенати, Республика Бош прокуратурасига телефон орқали килган мурожаатлари тайинли бир жавоб олиб бўлмади.

Абдувоҳид Жўраев вафот этди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалигининг собиқ вазири, кейинги пайтларда вазирнинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Абдувоҳид Жўраев вафот этди. Марҳумнинг қариндошларига кўра, бундан уч кун илгари Жиззах - Тошкент трактида вилоятдаги катта мажлисдан қайтаётган пайтида автомабиль ҳалокатига учраган бу киши билан бирга Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг ёрдамчиси ҳам бўлган.

Автомабиль ҳайдовчиси воқеа жойида жон таслим қилган, Бош вазир ёрдамчиси эса оғир аҳволда ҳукумат касалхонасида ётибди. Афсуски, унинг исми-шарифини аниқлаштириш имкони бўлмади, дейди мухбиримиз.

22:00 - “Ҳаракат” Агентлиги: Ўғрини қароқчи урса, бу билан ўғри тўғри бўлиб қолмайди

Сайтимиз таҳририятига Абдураҳим Пўлат номига деб кўрсатилан бир хат келди. Ҳар икки гапнинг бирида ўзининг 53-54-чиларга (яъни “Эрк”нинг 53-54-чилар фракциясига ) алоқаси йўқлигини таъкидлаб турган Илҳом Мансурнинг кинояларга тўла хатида қуйидаги нуқталар муҳим:

- Мени 17 йил олдин нима бўлгани қизиқтирмайди;
- Сизни ҳеч ким билмайди, 53-54-ни ҳамма билади;
- 53-54-ни сотқин деяпсизлар. У ҳолда нима учун Каримов у кишини таъқиб қилмоқда, укаларини қамаган. Айбномангиз мантиқсиз-ку;
- Мактабда ўзбек тилини яхши ўқимагансиз шекилли, сайтингизда хатолар кўп;
- Ҳеч кимга фаолият кўрсатишга имкон бермаётган ҳукумат нима учун қариндошингиз Васила Иноятованинг “Эзгулик” жамиятига рухсат бериб қўйган.
- Сиз мени қизиқтирмайсиз. Аммо тасодифан қўлимга Усмон Ҳақназаровнинг сиз (бу бизнинг хато эмас, оргиналда “с” харфи кичик ёзилган. - “Ҳаракат” ) ҳаққингиздаги мақоласи тушиб қолди. Уни қандай изоҳлайсиз?
- Бу хатимга жавоб бермаслигингизни аввалдан биламан.

Илҳомнинг мақоласида кўтарилган саволар 53-54-чилар тарафидан кўтарилаётган саволларнинг худди ўзи бўлгани учун, бу кишим улардан бир эканлигига шубҳа йўқ. Яқинда Абдураҳим Пўлат Хельсинки Комиссиясида “Эрк”нинг 53-54-чилар фракциясида 50 дан ортиқ аъзо йўқ деган эди. Ҳарҳолда Илҳом Мансур ўша 50 кишидан бири бўлса керак.

Абдураҳим Пўлатга бу хатни жўнатдик, у киши Илҳом Мансурга жавоб берадими йўқми бошқа масала, лекин қолган 49 нафар 53-54-чига фойдаси тегар дея, биз ҳам сайт таҳририяти номидан ўз фикримизни билдиришга қарор қилдик.

1. Илҳомни 17 йил аввалги воқеалар қизиқтирмаса, бу унинг шахсий иши. Аммо, ҳақиқий сиёсатчилар улар билан қизиқишга маҳкумлар. 53-54 лақабли Салой Мадаминовнинг ўша пайтдаги миллатфурушлиги, Ўзбекистонда демократиянинг оёғига болта урган, миллатимизнинг бугунги аҳволига сабаб бўлган омиллардан бири. Буни миллат ҳеч қачон унутмайди. Сиёсатчилар ҳам бундан сабоқ чиқаришлари керак, чиқармоқдалар ҳам.

2. Абдураҳим Пўлатни ҳеч ким билмайди, аммо 53-54-ни биладиганлар кўп деганда, Ўзбекистонни назарда тутётган бўлсангиз керак. Буни Абдураҳи Пўлатнинг ўзи ҳам эътироф этиб, Ўзбекистонда 17 йилдан бери матбуотда номини тилга олиш ҳам тақиқланганини кўп айтади. Ҳозир Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати назорати остида ишлаётган ББС, Озодлик ва Америка Овозидаги ўзбек журналистлари бу анъанани қўлларидан келганча давом эттирмоқдалар. Биз ҳам айган шу сабабдан мухолифатнинг ҳақиқий лидери у эканлигини таъкидлаб келамиз. Лекин шуни ҳам тан олсангиз керакки, Бин Ладенни ўзбеклар ҳамма мухолифатчилардан ҳам кўпроқ билишса керак. Хўп, нима бўлибди?

3. Тўғри, 53-54 миллий ҳаракатни Каримовга сотса ҳам, Каримов уни ишлатиб олгач, кейин улоқтирди. Бу уларнинг орасидаги шахсий масала. Ўғрини қароқчи урса, бу билан ўғри тўғри бўлиб қолмагани каби, Каримов бир маллатфурушни тепиб юборгани билан, миллатфурушлик тамғаси тушиб қолмайди.

4. Сайтимизда хатолар кўплигини ўзимиз ҳам биламиз. Лекин бугун имкониятларимиз чеклангани учун салкам фавқулодда шароитда ишлаймиз. Бутун сайтни Абдураҳим Пўлат қилади, бутун хабарларни у киши топиб келади, мақолаларни фақат бир ўзи ёзади деб ўйласангиз, янглишасиз.

5. Сиз 53-54-чиларнинг доимий иддаоингизга қарамасдан Абдураҳим Пўлат ва Васила Иноят қариндош эмаслар, бу ҳақда аллақачон жавоб берилган. “Эзгулик”га эса, фаолиятига қараб баҳо беринг. Унинг фаолиятини қайси жиҳати бошқа ҳуқуқ ҳимоячилариникидан фарқли. У ҳуқуқий соҳада ҳукумат билан курашаётган бирдан бир ташкилот. Айнан бугунги хабарларимизнинг бирида бу хусусда ёзгандик. Андижон воқеалари бўйича Ҳисобот тайёрлай олган бирдан-бир Ўзбекистонлик ташкилот ҳам у. Бошқа ташкилотлар нега рўйхатдан ўта олмаётгани, нима учун Андижон воқеалари бўйича ҳеч нарса қилмаётганларини улардан сўранг. Бизга қолса, у бечора ташкилотлар ўзларини ҳам ҳимоя қилишга қодир эмаслар. “Эзгулик”дан ўргансинлар.

6. Усмон Ҳақназаров исми остида ёзилган илк мақола биринчи бўлиб бизнинг сайтда эълон қилинган. У мақолага бизнинг муносабатимиз, уни “Сиёсий миш-мишлар” (Политические сплетни) рукнига жойлаштирилишидан ҳам маълум. Кейинчалик унинг исми остида турли одамлар турли мақоллар чиқаришга одат қилган эдилар. Улардан бири Сизнинг шефингиз - 53-54. У қўрқоқ бир инсон бўлгани учун бировларнинг номидан мақоллар чиқаришни аввалдан одат қилиб келган.

7. Абдураҳим Пўлат хатингизга жавоб берадими йўқми, билмаймиз.

18:00 - "Эзгулик" қайта рўйхатга олинди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти ва унинг 2005 йил 8 май Қурултойида қабул қилинган Устави қайта рўйхатга олинди. Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Жамоат ташкилотларини рўйхатга олиш бўлими томонидан 536-сон билан рақамланган гувоҳнома жамият раиси Васила Иноятовага топширилди.

Бу ҳодисага жамиятнинг объектив фаолият олиб боргани, қайта рўйхатдан ўтиш учун, бошқа ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлардан фарқли ўлароқ, жиддий ва изчил кураш олиб боргани нуқтаи назаридан қараш керак. “Эзгулик” мавжуд режим билан ҳуқуқий майдонда кураш олиб боаётган бирдан бир ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотдир. Бошқалар эса, минг афсуски, ёки ҳуқуқ ҳимоячиликнинг ибтидоий босқичи бўлмиш мониторингчилик ёки рус сайтларда сатирик памфлетлар ёзиш билан чегараланиб қолмоқдалар.

“Эзгулик” 1 йилдан ортиқ вақт ичида Адля вазирлигининг ўринли ва ўринсиз талабларини кўриб чиқиш учун бир нечта қурултой ўтказди ва ниҳоят ижобий натижага эришди. Адлия вазирлигинг ўринсиз талаблари рад этилди, ўринлилари бажарилди. Масалан, вазирлик жамиятнинг уставига “Жамият аъзолари сиёсий партияларга аъзо бўлолмайдилар” деган моддани киритишни талаб этди. Аммо “Эзгулик”нинг 2005 йил 12 декабрда бўлган 6-қурултойида, бу талаб антиконституцион бўлганлиги учун рад этилди.

Айни замонда шуни ҳам таъкидлаш керакки, дейди мухбиримиз, Адлия вазирлигининг бу қарори мамлакатнинг энг юқори дораларининг қароридир. Демак, у доираларда ҳозир 21-асрда яшаётганимизни тушунадиган, демократия шамолларини тўхтатиб бўлмаслигини ҳисобга оладиган кучлар бор.

Cирдарёлик судья узок муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот воизлари тарқатган маълумотга кўра, жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди судьяси Ҳасан Алимов укаси Хусан воситачилигида бир собиқ милиционердан 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора олганлик айби билан 10,6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик), 28-моддаси (Жиноий шериклик) ҳамда 211-модда (Пора олиш)да кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинган собиқ судьянинг Жиззах вилояти ИИБ вакили Актам Сулаймоновга кўйиладиган жазони енгиллатиш эвазига таъмагирлик қилгани исботланибди. Актам Сулаймонов ўтган йилнинг апрелида наркотик билан ҳибсга олинган экан.