24 January 2011
06:29 - Ислом Карим Брюсселга жўнаб кетди, уни оғир синовлар кутмоқда
Кеча кечқурун тарқатилган расмий хабарга кўра, Ўзбекистон президенти Ислом Карим ЕИ ва НАТО раҳбарлари билан учрашиш учун Брюсселга жўнаб кетди.

У ЕИ ҳукумати сифатидаги Еврокомиссия раҳбари Жозе Мануэл Баррозо ва НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен билан учрашиши кутилмоқда.

Маълумки, “Бирлик” Партияси 2006 йил 13 майда Андижон фожеасининг бир йиллигига бағишланган баёнотида Европа Иттифоқига мурожаат қилиб, Ўзбекистон каби диктатураларни дунёдан изоляция қилиш, уларга нисбатан санкциялар киритиш фойдасиз эканлигини таъкидлаб, уларни Ғарб структураларига интеграция қилиш мамлакатимизда демократик жараёнларни ривожлантириш нуқтаи назаридан самаралироқ эканлигини урғулаганди. Санкциялар ва изоляция қилиш фойдасизлигини кўрсатиш учун Куба ва Шимолий Корея мисол сифатида кўрсатилганди.

“Бирлик” лидерлари Абдураҳим Пўлат ва Пўлат Охун ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик бўйича Бош комиссари Хавер Соланага 2006 йил 24 ноябрда ёзган мактубларидан ҳам айнан шу нарсалар айтилган, Солананинг маслаҳатчиси Энрика Мора номидан келган жавоб хатида (16 январь 2007 йил, № SGS77 0814) ЕИ бу таклифларни тўла қабул қилиши эътироф этилганди.

ЕИ ҳозир “Бирлик”нинг мутлақо тўғри бўлган таклифи йўналишида иш олиб бораётгани олқишга сазовордир, дейди мухбиримиз.

Ислом Карим билан учрашув давомида Еврокомиссия раиси Жозе Мануэл Баррозо Ўзбекистонда демократик жараёнларни ривожлантириш, бунинг учун, биринчи навбатда, “Бирлик” Партиясини рўйхатдан олиш масаласини ҳам кун тартибига олиб келиши шубҳасиз. Лекин НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен ҳам бу маслани кўтарса, шундай бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бор, Ислом Каримнинг мазаси қочиб қолмаса бўлди.