24 January 2011
06:03 -
Исроил ҳукуматининг махсус комиссияси “Озодлик Флотилияси” кемаларига ҳужумни оқлади, Туркия Бош вазири дарғазаб
Ўтган йили 31 май куни Исроил тарафидан блокада қилинган Ғазо минтақасига инсоний ёрдам олиб бораётган “Озодлик Флотилияси” кемалари Исроил ҳарбийларининг ҳужумига учраб, 9 киши нобуд бўлгандан кейин, аввал Исроил ҳарбийлари, ундан кейин Исроил ҳукумати махсус комиссия тузиб, воқеаларни ўрганишга киришганини эълон қилганди.
Агентлигимиз хабарларидан ҳам маълумкии, Исроил армиясининг комиссияси ўтган йилнинг 12 июлидаёқ ҳисобот эълон қилиб, баъзи камчиликларга қарамасдан, умуман олганда, ҳужум тўғри уюштирилганини таъкидлаганди.
Бугун Исроил ҳукуматининг махсус комиссияси ҳам ўз хулосаларини эълон қилди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Бу комиссия ҳам, ўзининг 300 саҳифалик ҳисоботида, табиий, Исроил аскарлари ҳеч қандай ноқонуний ҳаракатлар қилмаганини тасдиқлади. Комиссия раҳбари Якооб Туркел Қуддусда ўтказилган матбуот конференциясида Исроил аскарлари халқаро қонунлар доирасида ҳаракат қилишганини гапирди.
Туркиянинг жавоби ҳам кеч қолмади. Мамлакат Бош вазири Ражаб Эрдўғон Associated Press агентлигига берган интервьюсида бу коммисия хулосаларини қабул қилолмаслигини, қолаверса, бу комиссияга ишониб бўлмаслигини, комиссиянинг ҳисоботи пропагандик ҳужжат эканлигини алоҳида таъкидлади.
Хуллас, бу икки мамлакат ўртасидаги таранглик давом этадигина эмас, у янада чуқурлашади.