24 January 2011
07:13 - Ўзбекистонда туризм индустриясини ривожлантириш учун уни хусусийлаштириш лозим
Мадридда бўлаётган дунё туризми FITUR – 2011 ярмаркасида “Ўзбектуризм” компаниясининг раиси Рустам Мирзаев Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш учун потенциал борлиги, мамлакатимиз ҳозироқ йилига 2 млн турст қабул қилишга тайёр эканлигини гапирди, дейилади русларнинг REGNUM агантлиги тарқатган хабарда. Унинг мақсади туристлар сонини мамлакат аҳолисига, яъни 28 миллионга тенглаштириш эмиш.

Ҳозир туризм соҳасида биринчи ўрин Хитойда. Бу мамлакатга 2010 йилда 55 млн турист келган, Испанияга 53 млн.

Мамлакатимзда туризмни ривожлантириш учун ҳамма имкониятлар бор, аммо, биттаси йўқ, дейди мухбиримиз. Бу ҳам бўлса туризм соҳасини хусусийлаштиришдир. Ҳозир давлат қўлида бўлган ҳамма соҳа ночор аҳволда. Туризм ҳам шундай.