18 January 2011
04:41 -
Қирғиз ҳукумати Ўш қирғини борасидаги миллий комиссия хулосасини қонунлаштирмоқчи
Бугун Қирғизистоннинг собиқ мудофаа вазири, янги парламент депутати Исмаил Исоқов матбуот конференцияси ўтказиб, Ўшдаги ўзбеклар қирғини ҳодисасини текширган миллий комиссия хулосасидан қониқмаганини ва комиссияни судга беришини таъкидлади. Унинг иддаосичи, комиссия тор маънодаги ишни амалга оширишган. Комиссия айтаётганидек, Ўш воқеалари бу қирғизлар ва ўзбеклар ўртасидаги келишмовчилик эмас. Балки, Ўш воқеаларининг асосий сабаби мамлакат собиқ президенти Қурмонбек Бакиевнинг ўз курсисини сақлаб қолишга уринишидир.
Қирғиз фашистларини қўллаб-қувватлаш эвазига президентлик курсисига ўтриб олган Отунбоеванинг нуқтаи-назарини расмийлаштирган Қирғизистон миллий комиссияси раиси Абдуғани Эркабаев собиқ ҳарбийнинг “пўписа”сини матонат билан қарши олишга тайёрлигини, яъни судларда бажонидил жавоб беришини таъкидлади.
Афтидан ҳисоботини эълон қилибоқ шарманда бўлган Миллий Комиссия ўз хулосаларини қирғизлар, тўғрироғи, унинг бир ҳовуч фашистлари суд йўли билан мустаҳкамламоқчи, дейди мухбиримиз. Комиссия айтаётганидек келишмовчилик бўлса ҳам, ҳарбий жиноятчи Исоқов таъкидлаётганидек, Боқиевнинг тахтда қолишга уриниши бўлса ҳам хулоса Отунбоевани қониқтиради. Асл мақсад – ўзбекларнинг қирғин қилингани фош бўлмаса бўлди.