18 January 2011
06:17 -
Европа Иттифоқи Ислом Каримни Европага олиб келмоқда
Маълум бўлишича, Ўзбекистон президенти Ислом Карим шу кунларда Брюсселга келмоқчи. У ЕИнинг ҳукумати сифатидаги Евромиссия раҳбари Жозе Мануэл Баррозу билан учрашади. Икки кун аввал Жозе Мануэл Баррозу Боку ва Ашхободда бўлиб, бу икки мамлакатнинг диктатарларини шахсан зиёрат қилганини ҳисобга олсак, дейди мухбиримиз, учинчи диктаторнинг ўз оёғи билан Брюсселга келаётгани катта сенсация ҳам эмас.
Аммо, масаланинг бошқа томони муҳим. Маълумки , Ўзбекистон “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси 2006 йилнинг 12 майдаги баёнотида, ундан кейин партия лидерлари Абдураҳим Пўлат ва Пўлат Охуннинг Еврокомиссиянинг хавфсизлик ва ташқи сиёсат бўйича бош комиссари Соланага йўллаган мактубида диктатураларни санкциялар ва уларни дунёдан изоляция қилиш билан йиқитиш мумкин эмаслигини Куба ва Шимолий Корея мисолида кўрсатиб, Ўзбекистон каби диктатураларни Ғарб институтларига интеграция қилиш мамлакатимизда демократик жараёнларни олға суриш нуқатаи назаридан самаралироқ эканлигини урғулаган эди. Солананинг маслаҳатчилдаридан бири жаноб Enrique Mora “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатга 2007 йил 16 январь куни йўллаган мактубида ЕИ ва жаноб Солана бу позицияга тўла қўшилишини ифодалагани ҳам хабарларимизда айтилган.
Айнан ўша пайтда ЕИ Ўзбекистонга қарши киритилган санкцияларни йўқ қилиб, Ўзбекистон билан мулоқот эшикларини очиши – “Бирлик” бошлаган ташаббусларнинг натижаси бўлганлигини бугун ҳамма билади.
ЕИ “Бирлик”нинг ташаббуси билан бошлаган йўлини давом эттириб, Марказий Осиё диктаторларини Ғарб демократияси тўрларига тортиш учун қилаётган ҳаракатлари олқишга сазовордир, деган мухбиримиз, “Бирлик” Партияси бу хусусда махсус баёнот тайёрлаётганини ҳам урғулайди.