18 January 2011
04:30 -
Нурсултон Назарбой ислоҳот ўғриси экан, қозоқларга ҳавас қилиш керакмасми?
Бугунги “Правда Востока” газетаси чоп этган мақола мазмунидан англашилишича, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Ўзбекистоннинг мамлакатни илоҳ қилишнинг концепциал дастурини ўғирлаб олиб, ўз мамлакатини ривожлантирган. Иқтисодчи олим С. Убайдуллаев томонидан тақдим этилаётган мулоҳазаларга кўра, қўшни мамлакатнинг алоҳида ислоҳотлар дастури бўлмаган ва улар бизникини ўзлаштиришган. Масалан, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасини ислоҳ қилиш мустақил ҳолда қозоқларнинг калласига келармиди.
Ўзини иқтисодчи олим деб атаётган бу масхарабознинг муддаоси не билмадик, лекин бундай сафсатани “Правда Востока”нинг чоп қилишга жураът топганига қойил қолиш керак. Боиси таҳририят ходимларидан бирининг айтишича, ҳукуматнинг изнисиз аксира олмайдиган газета муҳаррири иқтисодчининг бу фикрларини ўз ташаббуси билан босган эмиш. Аммо бунга ишониш қийин.
Бунинг устига, минглаб ўзбеклар Қозоғистонда қуллар каби мардиклорлдик қилар экан, Ислом Каримдан ислоҳот усулларини “ўрганиб”, Ўзбекистондан шунчалик ўзиб кетган Нурсултон Назарбойга қойил қолишдан бошқа илижимиз йўқ.