18 January 2011
04:14 -
Тирикчилик ғамида Россияда юрган юртдошимиз томдан йиқилиб ҳалок этди
Ўрисларнинг томидаги қорларни кураб, тирикчилик қилаётган ҳамюртимиз Анваржон Ҳошимов кеча Санкт-Петербургнинг Киров туманида қор кураётиб, томдан қулаб тушган. 20 баҳорни қаршилаган бахтиқаро ўзбекнинг фожиали ўлими тафсилотларини “Озодлик” радиоси баён этди. Ҳозирда унинг жасади Санкт-Петербург шаҳар суд тиббий экспетризаси моргига жўнатилиб, ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.