18 January 2011
04:00 -
Виртуал “ғийбатчи”лар қўлга олинган
Интернетдаги Arbuz.com сайтининг бир неча вакили ҳибсга олинган ва уларга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 216-моддаси (Жиноий уюшмалар тузиш) билан айб эълон қилинган. Ҳибсга олинган тўрт нафар шахс ИИББнинг тергов изоляториа сақланмоқда. Уларнинг яқин қариндошларидан бири хабарларда қариндошининг исми-шарифларини очиқламасликни, ҳозирда ҳуқуқ муҳофаза қилиш органлари билан улрни озодликка чиқариш ҳақида музокаралр бораётганини айтди.
Мазкур интернет нашри мамлакатимиз ва дунёдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазиятни виртуал муҳокама қилишга йўналтирилган сайт бўлиб, у ҳукумат томонидан қарийб 8 ой аввал блокировка қилинган. Мухбирларимизга маълумот берган манбага кўра, виртуал-ғийбатчилар орасида диндорлар кўпайган ва ҳукуматни бу нарса хавотирга туширмоқда.