18 January 2011
03:11 -
“Алп Жамол” корпорацияси маъмурлари устидан маҳкама давом этмоқда
Жиноят ишлари буўича Тошкент шаҳар судида мамлакатдаги йирик “Алп Жамол” ширкати маъмурлари устидан ўтган ҳафтада бошланган маҳкама давом эттирилмоқда. Суднинг қора курсисида ўтирган “Алп Жамол”нинг бир қанча собиқ мулозимлари иқтисодий жиноятлар, солиқлардан бўйин товлаш ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ қатор жиноятларида айбланмоқда.
Бундан бир муддат муқаддам, яъни ўтган йилнинг ноябрь ойи бошларида халқаро қидирувда бўлган ширкат бошқаруви раиси Муҳиддин Асомиддиновнинг Германиядан тутиб келтирилгани ва унинг Тоштурмада ўтиргани айтлиганди. Бироқ ҳозирги маҳкамаларда унинг иштирок этмаётгани таъкидланмоқда.
Тафсилотлар кейинги хабарларимизда.