04 January 2011
05:38 -
Сенатбошимиз Япония бош вазири Наото Кан билан учрашди
Ўзбекистон Олйи Мажлиси Сенати раиси Илгизар Собиров бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси кунчиқар мамлакатга сафар қилиб, у ерда маҳаллий ҳукумат раҳбари Наото Кан билан музокаралар олиб борган. Расмий хабарларда таъкидланишича, музокараларда сиёсий, маданий, савдо-иқтисодий ҳамда сармоя соҳасидаги ҳамкорликка оид масалалар муҳокама этилган.
Оқсарой теварагидаги миш-мишларга кўра, Ўзбекистон Парламентининг навбатдаги қўшма мажлисида мамлакат Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг истеъфоси кўрилади ва унинг ўрнига айнан Илгизар Собировнинг ҳукуматбоши бўлиши айтилмоқда. Бу гапнинг нечоғли жиддийлигини билмадиг-у, лекин маҳаллий матбуот орқали ана шу Собировнинг шахси “керагидан ортиқ” тилга олинмоқда.