04 January 2011
18:49 -
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги шаҳар марказидан кўчирилади
Пойтахтнинг Навоий кўчасида (Ўрда мавзеси) жойлашган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва Сув Хўжалиги Вазирлиги ходимлари кўчишга тайёрланмоқда. Вазирлик ходимларининг айтишича, ҳукуматнинг асосий идораларидан бири бўлмиш бу вазирлик Ўзбекистон Аграр Универститетининг ётоқхоналаридан бирига кўчирилади. У ёқда вазирлик ходимларига жой тайёрланмоқда. Вазирликнинг ҳозирги биноси куч ишлатар тизимларидан бирига берилишининг эҳтимоллиги катта.
Умуман, кейинчалик пойтахтнинг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари туташган бу масканда агро шаҳарча бунёд қилиниши кўзда тутилган, деди номини очиқламасликни сўраган вазирлик ходими.
Шаҳарнинг ҳозирги Олмазор туманидаги Талабалар шаҳарчаси эса зиёлилар маскани бўлади. Яъни, бу ерда Ўзбекистон Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги фаолият кўрсатмоқда. Яқин орада шаҳарчага Ўзбекистон Фанлар Академиясининг бир қисми ҳам кўчирилиши айтилмоқда.