04 January 2011
04:45 -
Ислом Каримнинг кўнглини қирғизларнинг давлат мукофоти ваъдаси ҳам юмшата олмайди чоғи
Ўзбекистон қўшни қирғизларга табиий газ етказиб бериш ҳақидаги музокараларда ён бермаяпти. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситаларига маълум қилган “Қирғизгаз” ширкати раҳбари Евгений Орленко сўнгги умсид сифатида яна Тошкентга келмоқчи. Бироқ музокаралар истиқболини шубҳа остида қолдираётган Ўзбекистон томони бундай стратегик масалани қирғизларнинг миллий мукофотига номзод қилиб кўрсатилгани айтилаётган Ислом Каримнинг изнисиз ҳал қилолмайди, балки шу боисдан ҳам бу ҳақда ҳалигача бирор садо бергани йўқ.
Бироқ Қирғизистоннинг ноқонуний бош вазири Алмазбек Атамбоев Бишкекда ўтган қандайдир тадбирда газ масаласининг ўзбек тарафи билан келишилганини таъкидлаганди. Алмазбекнинг ўзи сохта бўлгани каби сўзи ҳам сохталигича қолмоқда.