04 January 2011
04:30 - Медведевнинг Исроилга ташрифи қолдирилиш хафи остида, сабаб – Ходорковский устидан янги ҳукм бўлса керак
Исроил, Россия ва халқаро хабар агантликларининг баъзи бирлари Россия президенти Дмитрий Медведевнинг шу йил 17 январга белгиланган расмий ташрифи қолдирилгани, бошқалари эса, қолдирилиши мумкинлигини билдиришмоқда. Расмий сабаб сифатида Исроил ташқи ишлар вазирлиги ходимларининг ёппасига иш ташлагани кўрсатилмоқда. Бу мамлакатнинг бош вазири
Беньямин Нетаньяху ўз маслахатчиси орқали Россия президентининг жуда ҳам муҳим ташрифи қолдирилишидан қайғуда аканлигини ҳам билдирибди.

Мухбиримизнинг фикрича, аслида, Исроилнинг ўзи Дмитрий Медведевнинг ташрифини бекор қилмоқда. Сабаб – отаси тарафидан яҳудий бўлган рус олигархи Михаил Ходорковский Россиянинг хўжайини Владимир Путиннинг топшириғи билан яна камида олти йилга қамоқда қолдирилиши, Дмитрий Медведев бунинг олдини олиш учун етарлича жон куйдирмаганидир.