24 December 2010
12:30 - Ташинмас мулк даллолларининг мақоми қонунлаштирилди
Инглизчадан олинган “риэлтор” атамаси ташинмас мулкни олиб-сотишда даллолчилик қилишни англатади. Аммо оддий одамлар ичида “даллолчилик” кўпроқ салбий маънода ишлатилгани сабабли, умуман олганда муҳим бўлган бу касб эгалари ўзларини “риэлтор” деб аташдан ғурулансалар ҳам керак.

Расмий матбуотда кеча эълон қилинган хабарларга кўра, Ўзбекистон президенти Ислом Карим 22 декабрь куни “Риэлторлик фаолияти тўғрисида” номли қонунни имзолаган. Ярим йилдан кейин кучга кирадиган бу қонунга мувофиқ, ташинмас мулк даллолчилиги билан давлатнинг тегишли органлари лицензиясини олган махсус ташкилотлар ёки хусусий шахсларгина шуғулланоладилар. Давлатнинг ўзи риэлторлик билан шуғулланишга ҳаққи йўқ.

Риэлторлик билан шуғулланувчи ташкилотнинг, ташкилот раҳбарини ҳам ҳисоблаганда, камида икки ходими бўлиши керак, бундай ташкилот бошқа турли фаолият билан шуғулланолмайди. Хусусий риэлторлар фақатгина информацион ва консултацион хизмат беришлари мумкин.

Кун сайин актуаллашиб бораётган ташинмас мулк даллолчилигининг қонунлаштирилиши - бу соҳада кенг тарқалган эгри ишларниннг олдини олишга хизмат қилиши керак.