24 December 2010
07:25 -
Қашқадарё вилояти ҳокими Нуриддин Зайниев яна журналистларнинг оғзини мойламоқчи
“Қашқадарё” газетаси таҳририяти ходимларидан бирининг таъкидича, вилоят ҳокими Нуриддин Зайниев пойтахтда хизмат қилаётган журналист, ёзувчи ва ижодкорларнинг кўнглини олиш мақсадида янги йил арафасида зиёфат уюштирмоқчи. Тошкентдаги “Кўҳинур” ресторани таомларининг таъми мақолаларга урсин учун 25 декабрда уюштирилаётган зиёфатга ҳоким оммавий ахборот всоиталарида хизмат қилаётган журналистларни таклиф этган ва уларга совға-саломлар ҳозирлаб қўйган.
“Қўли очиқ” ҳокимнинг бу саховати анъанага айланиб улгурди. Ўтган йиллардаги зиёфат-у совға-саломлардан сўнг вилоятдан деярли танқидий материаллар чиқмади. Ишбилармон ҳокимнинг бу ташаббуси ҳукумат миқёсида ўзлаштирилиши кутилмоқда. Боиси зиёфатга Президент девонида хизмат қилаётган ижодкорлар ҳам чақирилган.