23 December 2010
03:47 -
Андижонликлар қирғиз тилини чуқурроқ ўрганишади
Қўшни мамлакат оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Жалолобод вилояти ҳокими Бектур Асанов мамлакатимизнинг Андижон вилоятига қилган сафаридан сўнг Андижон университети талабаларига бир қанча қирғиз адабиётига мансуб дарсликларни етказиб беришга ваъда қилган. Универститетнинг қирғиз тили факультети талабалари қирғиз тилининг орфографик луғатидан тортиб, миллий эпос ва этнографик асарларигача ўрганишади. Ҳар ҳолда миллатчи қирғизларнинг шу йил ёзидаги хуружлари сингари вазиятларда бу миллат тили ва этнографиясини ўрганиб қўйган маъқул.