23 December 2010
03:15 - Имомларнинг кўрик танлови ўтказилди
Кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Йил имоми” кўрик танлови ўтказилибди. Мамлакатимиз имом-хатиблари иштирокидаги кўрик танловнинг асосий шарти ислом динидан кўра кўпроқ ҳукуматга садоқат бўлганини тахмин қилиш қийин эмас. Диний идора томонидан тарқатилган хабарда таъкидланишича, танловда Тошкентдаги “Фирдавс” жомеъ масжиди имом-хатиби Одилхон Исмоилов ғолиб деб топилиб, унга компьютер жиҳози ҳадя қилинибди.

Қорқақалпоғистоннинг Мўйноқ туманидаги “Тўқмоқ ота” жомеъ масжиди имом-хатиби Аминжон Набатовга телевизор, Фарғона вилоятидаги “Хўжа Илғор” жомеъ масжиди етакчиси Мухаммаднаби Ориповга эса микротўлқинли печ тегибди.

Ўзбекистон охирги йилларда Ислом Карим раҳнамолигида бўлар-бўлмас кўриклар саҳнасига айланиб кетган эди. Бу масхарабозликка дин одамларининг ҳам тортилиши ва уларнинг бу ўйинга учиши ачинарли ҳолдир.