23 December 2010
04:08 -
Масхарабозликка қаранг: ўзбек миршаблари Қизил Хоч Қўмитаси билан ҳамокрлик қилмоқчи
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати томонидан тарқатилган хабарда таъкидланишича, вазирликнинг ҳуқуқий тарғибот маркзи раҳбари Илҳом Турғунов Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Марказий Осиё минтақавий бюроси директори Ива Арнольди ҳамда ташкилотнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргналари билан ишловчи эксперти Гленн Гилбертсон билан учрашган. Учрашув чоғида ҳамокрликнинг истиқболлари, қўмита вакилларининг қийноқлар муассасалари бўлмиш қамоқхоналарга кириб-чиқиши масалалари кенгашилган.
Мамлакатда инсон ҳуқуқлари масаласи юқори чўққига кўтарилганини таъкидлаган миршаббоши 1992 йилдан бери мамлакатимизда фаолият олиб бораётган Қизил Хоч Қўмитаси вакиллари учун қамоқхоналар эшиги очиқлигини, маҳбусларнинг ҳуқуқлари тўла кафолатланганига амин бўлиши учун уларнинг ўзлари у ерга кириб кўриши мумкинлигини таъкидлаган. Қизил Хоч Қўмитаси раҳбарлари бир қанча семинар ва ўқув машғулотлари ўтказиб беришга ваъда қилишган.
Нима бўлганда ҳам Қизил Хочнинг бу ишларини олқишлаш керак. Чунки, "Бирлик" Партияси ва унинг лидери Абдураҳим Пўлатнинг фалсафасига кўра, диктаторликларга қарши санкциялар киритиш ва уларни дунёдан изоляция қилиш ўрнига, уларни жаҳон структураларига тортган самаралироқдир. Шу йўл билан, энг камида, ўзбек миршабларининг масхарабозлигини фош қилиш ва уларни ўзгартиришга замин тайёрланса ажаб эмас.