09 December 2010
20:20 - ЎзТВнинг мард журналистларига нисбатан ж
“Ҳаракат” ахборот агентлиги хатқутисига келиб тушган хабарга кўра, бугун Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси ўтказилган. Мажлисда компания раҳбарияти, каналлар директорлари, муҳаррирлар ва етакчи журналистлар иштирок этишиб, шу йилнинг 6 декабрида Мустақиллик майдонида ЎзТВда илдиз отган маҳаллийчилик ва коррупцияга қарши норозилик намойиши ўтказган журналистлар Саодат Омонова ҳамда Малоҳат Эшонқуловалар масаласи муҳокама қилинган.

Мажлисда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ҳар икки журналистга нисбатан рухсат этилмаган норозилик намойиши ўтказиш айби билан жиноят иши қўзғатилгани таъкидланиб, уларни ишдан бўшатиш таклифи ўртага қўйилган. Компания раҳбариятига туҳмат, ҳақорат ва номуносиб хулқ-атворда бўлиш айби билан ҳамкасблари томонидан кескин танқид қилинган журналистлар ишдан ҳайдалган. Бу ҳақда ҳайъат қарори эълон қилинган.

Кенгайтирилган ҳайъат мажлисида, дейилади хатда, янги йилдан ходимларни шартнома асосида ишга ёллаш ва бошқа ташкилий масалалар ҳам муҳокама қилинган. Мухбирларимизнинг кенгайтирилган ҳайъат мажлиси ҳақидаги сўровларини журналистларнинг ўзлари тасдиқлашди.