09 December 2010
07:36 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Аризаси Ислом Каримнинг қўлига тушишини истаган собиқ терговчининг ноласи
Хурматли "Харакат" ахборот агентлигига, Сиздан катта илтимосим шуки менинг аризамни уз сайтларингизга чикарилишини таъминлашингизни ва мени хукукларимни тиклаб, беришга амалий ёрдам беришларингизни хамда менинг аризамни агентлик номидан Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов кулларига бориб етадиган килишингизни илтимос килиб сурайман. Менинг билишимча, Сизларнинг уз сайтларингизга чикарилган хар бир маколаларингиз Президентимиз столлари устида туришини билганимдан, сунг Сизларга мурожаат этдим.Сизлардан нажот кутувчи Бухоро вилоятида яшовчи хурмат билан Уткир Сохибов.

Мен Сизларнинг жавобларингиз интизорлик билан кутаман.

* * *

Узбекистон Республикаси Президент девони хукукни мухофаза килувчи ва назорат идораларини фаолиятини мувофиклаштириш буйича Давлат маслахатчиси
Муиджон Ваххабович Тохирийга

Бухоро вилояти прокурутараси собик терговчиси,
Бухоро шахар, Мустакиллик кучаси 46/5-уй
9-хонасида яшовчи У.С.Сохибов томонидан

А Р И З А

Хурматли Муиджон Ваххабович Тохирий!

Мен Сизни хар бир холатни одилона ва конуний хал килиб, беришингизни эшитиб, яъни окни-окга, корани-корага килиб, менинг аризамни конуний хал килиб, беришингизга катта умид килиб, Сизга ишониб ва таяниб, конуний хал килиб беришингиз учун Сизнинг номингизга ариза ёзишга ахд килиб, Узбекистон Республикаси конунларига таяниб, Президентимиз Ислом Абдуганиевичнинг охирги утказган сессияларида “Бизнинг Республикамизда прокуратура энг олий орган, лекин прокуратура хатога йул куймайдими, буни хам куриб чикиб, адлия органларига назоратини, яъни адолат тарозисига хар бир тортишув холатларни хал килишликни такитлаб” утдилар менинг аризамни хам Сиз уз назоратингизга олиб адолат тарозисига куйиб, конуний хал килиб беришингизни хохлардим.

Мен уз аризамда булган холатларни хакконийлигини ёздим; яъни мен Бухоро вилояти прокуратурасининг собик катта терговчиси Уткир Сохибов, вилоят прокурори булиб ишлаган муттахам Ш.Мухамедов, менинг номимни сохта маълумот оркали шахсий иш жилдтимни бузиб, менга нисбатан сохта маълумотлар йигиб, булмаган холатларни текшириб, менга нисбатан ноконуний ишдан кетиш тугрисида 2004 йил 1 ноябр куни ишдан бушатиш тугрисида буйрук чикарган.

Холбуки мен бир неча йиллардан буён менга уюштирилган ноконуний харакатлари ва содир этилган конунбузарликлар юзасида Узбекистон Республикаси Бош прокурорига ва бошка жойларга ишдан ноконуний бушалган вактимдан буён шикоят аризалари ёзиб келмокдаман, Бухоро вилоят прокуратураси ходимларининг хатти-харакатлари буйича Узбекистон Республикаси Бухоро вилояти МХХ бошкармаси томонидан О.Ж.Аслонов ва бошкаларга нисбатан Узбекистон ЖКнинг 210-моддаси 3 кисми билан 180068-сонли жиноят иши кузгатилиб, дастлабки тергов харакатларини олиб боришлик учун Республика бош прокуратурасига юборилган, ушбу жиноят иши бир неча терговчилар томонидан, тергов харакатлари олиб борилди, нихоят Тошкент шахар прокуратураси терговчиси томонидан олиб борилган тергов харакатлари буйича менга 2010 йил 7 сентябр кунида 21/179п-09-сонли жавоб хати берилди, ушбуда хам менга асоссиз жавоб кайтарилган, мазкур жавоб хатида мени уз хохишим билан 2004 йил 1 ноябрда ишдан бушатилганлигим, мени прокуратура ходими деган номга дог туширувчи хулоса 2004 йил 12 ноябрда тузулганлиги каби асоссиз важлар курсатилган. Мени уз хохишим билан ишдан бушатилган деб курсатиш билан, яна ишдан бушатилганлигимдан кейин хизмат текшируви утказиш каби холатлар собик Бухоро вилоят прокурори Шухрат Мухамедовнинг менга нисбатан касддан килинган хати-харакатларини тасдиклаб, аризани мажбурлаб олганликларидан кейин, мен аризамни кайтариб олишимни ва ишга тиклашимни хамда уларнинг жиноий жавобгарлик масаласини хал килишни сураб мурожаат килганлигимни тасдикловчи далиллар хисобланади, чунки мендан мажбуран ариза ёздириб олингандан кейин ишдан бушатилгандан сунг хизмат текшируви утказиш хам касд килишни тасдикловчи далил хисобланади. Улар менга тайзиклар килиб, 2004 йил 1 ноябр кунида мажбурлаб уз хохишим билан ишдан бушашим тугрисида ариза ёздириб олиб, уша кунида кунида конунга хилоф равишда мени ишдан бушатиш тугрисида 184-сонли буйрукни чикарди. Бирок конунда белгиланган икки хафталик муддатни кутмасдан юкоридаги ноконуний буйрукни чикарди.

Вахоланки, Узбекистон Республикаси Мехнат кодексининг 99-моддасига кура мехнат шарномасини ходимнинг ташшаббуси билан бекор килиш асослари курсатилган булиб, ходим номуайян муддатга тузилган мехнат шартномасини икки хафта олдин иши берувчини ёзма равишда огохлантириб, бекор килишга хаклилиги, тарафлар келишуви буйича белгиланган огохлантириш муддати давомида ходим берган аризани кайтариб олишга хаклилиги, белгиланган булсада, конуннинг бу талабларига атайлаб риоя килинмади. Шунингдек Узбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17-апрелдаги «Судлар томонидан мехнат шарномаси (контракти)ни бекор килиш тартибга солувчи конунларнинг кулланилиши хакида»ги Пленумнинг 11-моддаси 3-бандида мехнат шарномасини иш берувчи томонидан конунда ёки тарафлар келишган огохлантириш муддати тугамасдан ходимнинг розилигисиз бекор килиши, ходимнинг талаби буйича мехнат шартномасининг бекор килиниши гайриконуний деб топишга асос булади деб курсатилган.

Мени ишдан бушатишдаги буйрукда уз хохиши билан бушатилди деб расмийлаштирилган булсада, юкори турувчи прокуратурага мурожаат килганимдан кейин хатто белгиланган муддатларга жавоб хатлари бермасдан келинди, текширишлар утказилди, нихоят уз хохишим билан ишдан бушатиш тугрисида ариза ёзиб берганлигим тан олинди. Бу холатлар хам менга нисбатан гайри конуний буйрук чикарилганлигини тасдиклайди.

Бундан ташкари мени 2004 йил 1 ноябр куни гайриконуний ишдан бушатиб, менга нисбатан яъни ишдан бушаган ходимга икки йил олдинги холатларни тухмат килиб, менга нисбатан гайриконуний ишдан бушаган ходимга нисбатан хизмат текшируви утказилган, бу холатлар хам менга нисбатан гайриконуний холатлар деб хисоблайман. Менга нисбатан чикарилган буйрукни конунийлигини, мениг иштирокимда урганиб чикиб, чикарилган буйрукни бекор килишингизни сурайман ва менинг бузулган хукукларимни тиклаб беришингизни сурайман. Буйрукни конунийлигини урганиб, чимаган тардирда мен Призидент йулида хукларимни тиклаб бериш тугрисида пикет билан чикаман, бу куркизиш эмас, чикаман мен хеч кимдан муттахам, эмасман.

Мен Республика Бош прокуратурасига ва Президент аппаратига 2005 йилдан бери, мени ноконуний ишдан бушатган собик Бухоро вилоят прокукурори, хозирда Тошкент шахар, Бектемир шахар прокурори Ш.Н.Мухамедов ва унинг уринбосарлари О.Ж.Аслонов хамда Х.Х.Файзиевларнинг нокунуний хати-харакатлари тугрисида бир неча бор яъни юзлаб аризалар берган булсамда, менинг аризамга мени устимдан бирор бир шахс ариза бермаган булсада, менинг устимдан ноконуний хизмат текшируви утказиб, мени ишдан кетишга мажбурлаб ариза ёздириб олиб, ишдан кеткизишдилар, лекинда мен Республика Бош прокурори номига кариб 100 тадан ортик ариза берган булсамда, менинг аризамга бир хил мативдаги жавоб, яъни «вилоят прокурорининг собик биринчи уринбосари О.Ж.Аслонов, О.Н.Шерназаров ва бошкаларга нисбатан Узбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси ва 167-моддалари билан кузгатилган жиноят ишига кушилди ва конуний карор кабул килинади» деган шпаргалкани Тошкент шахар прокуратураси терговчиси Б.Махсидов томонидан шиор килиб олиниб, факатгина аризага жавоб хатининг кун ва йилларини узгартириб, жавоб бериб, аризамни хар бир важларини текширмасдан текшириш муддатига риоя килмасдан аризага аник жавоб бермайди.Конуний карор кабул килишнинг хам Узбекистон Республикаси ЖПК асосан муддалари аник килиб, курсатилган булсада, халигача О.Ж.Аслоновга нисбатан кузгатилган жиноят ишига бир тухтамга келиниб, суд мухокамасига юборилмаган.Улар жиноят ишини муддатларини атайлаб чузиб, амнистия актлари чикишини кутиб, сунгра амнистия актларига асосан харакатдан тугатиш максадида, жиноят иши юзасидан конуний тухтамга келинмасдан келиниши аник.Бунинг сабабини узингиз тушуниб олинг юкорида кайд килинган шахсларнинг жудаям айтиб, булмайдиган даражада пуллари куп шу сабабли улар хар кандай ишларни ёпиб ташлашга кодирдирлар.

Терговчи Бахром Махситов томонидан ушбу жиноят иши юзасидан тергов харакатларини олиб бориб, жиноят ишини О.Аслонов ва бошкаларга нисбатан кузгатилган жиноят ишини уларнинг харакатларига жиноят аломатлари йук деган хулосага келиб, жиноят ишини харакатдан тугатилган эди.Нима сабабдан МХХ ходимлари томонидан ушбу жиноят иши кузгатилиб, хамма важлари тасдикландию, лекин прокуратура органларига жиноят иши тергов килишлик учун топширилгандан сунг, ушбу жиноят иши юзасидан тергов харакатлари аксинча кетганлигини кандай тушуниш мумкин.

Шу сабабли Хурматли Муиджон Ваххабович Тохирий шахсан узингиз юкорида кайд этилган холатларни назоратга олиб, конуний тухтамга келинишини таъминлашингизни илтимос килиб сурайман ва менинг хам хукукларимни тиклаб, уз иш жойимга тиклаб беришингизни илтимос килиб сурайман.Менинг аризам текширилмасдан келинса мен ариза ёзишдан асло тухтамайман.

Мен бу ишни улсам уламан, лекинда охиригача бораман. Мен иккита олийгохни тагатиб, уз кучим билан шу даражага етганман осонликча Ш.Мухамедов О.Аслонов, Х.Файзиевларга осонликча тан бермайман. Мен Уларга нисбатан уруш бошладимми охиригача етказаман.

Мен 2005 йилдан бери уз аризаларимда менинг устимдан бирор бир шахс ариза бермасада, менинг устимдан ноконуний хизмат текшируви утказган Дамир Махмудов, Шухрат, Мухамедов, Олим Аслонов ва Хамза Файзиевларга нисбатан мени устимдан шантаж хужжатлар туплаган ва менинг хак-хукукларимни бузган шахсларга нисбатан чора куришликни ёзсамда, Республика бош прокуратураси томонидан олди кошти келиб, менинг аризамга аник бир жавоб бермасдан, факатгина «Сизнинг аризангиз Бухоро вилоят прокуратурасига конуний чора куришлик учун юборилди» деган маънодаги бир хил шпаргалка килиб олинган ариза жавобларини Сизга такдим этаман. Менинг аризам бошка маънода, яъни мени нокунуний ишдан бушатган шахсларни устидан ёзилган булсада, улар менга олди кошди гапларни ёзиб, менинг аризамга аник жавоб беришмайди.

Сиздан катта илтимосим шуки менинг устимдан ноконуний хизмат текшируви утказган ва мени ноконуний ишдан хайдаган Ш.Мухамедов ва унинг хамтовокларига конуний чора куриб, хукукларимни тиклаб беришларини ва уз иш жойимга тиклаб беришларини хамда менинг аризамга жавоб беришингизни илтимос килиб сурайман.Менга нисбатан утказилган хизмат текширувини менинг иштирокимда, утказишларини талаб киламан. Чунки уларнинг текширишларига асло ишонмайман, улар менинг устимдан харкандай когозларни туплашларига ишончим комил, шу сабабли хизмат текширувини шахсан узим иштирокимда утказишларини талаб киламан. Мен ноконуний харакатлар содир этган булсам, харкандай конун олдида жавоб беришда тайёрман. Мен ноконуний хати-харакатлар содир этган булсамда, сизларга асло ариза ёзмаган булардим.

Хурматли Муиджон Ваххабович Тохирий, мурожаатимдаги эътирозлар билан интернет сахифасидаги «Узметроном» мустакил сайтига 2010 йил 2 феврал куни «Я расскажу, что творят прокуроры…» деган макола чикарилган булсада, Узбекистон Республикаси Прокуратураси томонидан менинг аризам юзасидан тупланган хужжатларни ноконуний равишда, 2009 йилда Бухоро вилояти МХХ Бошкармаси томонидан Узбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 3 кисми ва 167-моддаси 3 кисми билан Бухоро вилояти прокурорининг собик биринчи уринбосари Олим Жабборович Аслоновга нисбатан кузгатилган жиноят ишига бирлаштирилиб, Тошкент шахар прокуратураси терговчиси Бахром Махситовга, ушбу жиноят иши юзасидан тергов килишлик топширилган, Бахром Махситов томонидан жиноят иши юзасидан камида бир йил давомида дастлабки тергов ишлари олиб, борилиб, жиноят иши харакатдан ноконуний равишда тугатилди. Мен уларнинг кабул килган карорларидан норозиман, ушбу жиноят ишини урганиб, чикиб, ноконуний кабул килинган карорни бекор килиб, яъни давлатга карши жиноятларни катта пора эвазига ёпиб, ташлаб, хозирда ушбу жиноят ишларини МХХ томонидан тергов килиниб, суд мухокамасига юборилиб, хукм чикарилган булсада, О.Ж.Аслоновга нисбатан конуний чора курилмасдан, унинг кирдикорлари ёпиб келинмокда менинг истагим шуки унга нисбатан адолатли чора кришликни истардим.

Менинг аризам О.Ж Аслоновга нисбатан кузгатилган жиноят ишига умуман алокаси булмасада, менинг аризам юзасидан тупланган хужжатлар, ушбу жиноят ишига асоссиз равишда кушиб, дастлабки тергов харакатлари олиб борилган булсада, ханузгача менинг аризамга жавоб беришмайди, чунки менга нисбатан яна сохта хужжатлар туплаган булсаларда, хеч канака исботсиз, далилларсиз, узларича мен танимайдиган ва улар билан умримда куришмаган шахслардан гуёки пул талаб, килганмишман, мен ишлаган давримда, порахур булсам, мени улар томонидан хеч качон ишдан бушатишмаган булардилар, улар билан келишиб, ишлаб юрардим. Мен уларнинг ногораларига уйнамаганим учун менга нисбатан бухтон гапларни чикариб, менинг номимга дог туширишган. Мен бу холатни уз холига асло ташаб куймайман. Хурматли Муиджон Ваххабович Тохирий менга нисбатан утказилган хизмат текширувини олиб, текшириб куришингиз мумкин ушбу хизмат текширувида, маскарабозлик хужжатлар тупланган. Мен Сизга мурожажат килишимни сабаби шуки мен ишлаган давримда бирор бир шахсдан пул ёки бирор бир киммат бахо нарсаларни пора тарикасида сураган булсам, мен конун олдида жавоб беришга тайёрман, менга алам килиши шуки, мен бирор бир шахсдан пул олмаган ва сурамаган булсам, аризабозлик килиб, юрган булардимми? Менга нисбатан бухтон ва шантаж килган ходимлар О.Ж.Аслонов ва Ш.Мухамедов хамда Х.Файзиевлар менинг устимдан бирор бир шахс ариза бермасада, мени хизмат хонамга «Бухоросувокава» бош хисобчиси Бахшилло Темировни киритиб, булмаган гапларни диктафонга ёзиб олиб, мени ишдан кетишга мажбурлаб, ариза ёздириб, мени ишдан кеттиришган, мени диктафонда ёзиб олинган ёзувда, умуман пул тугрисида гапирилмаган, агарда ишонмасангиз шахсан узингиз эшитиб, куришингиз мумкин. Уларнинг гапларига асло ишонманг шахсан узингиз ушбу ёзувни эшитиб куринг. Шу ёзувда мен пул талаб килган булсам, мен хар кандай конун олдида жавоб беришга тайёрман.

Бундан ташкари, «Бухоросувокава» бош хисобчиси Бахшилло Темиров мени ундан пул ёки бирор бир киммад бахо нарсалар сурамаганлигим, бу ишлар менга нисбатан тухмат эканлигини, билдириб, Узбекистон Республикаси Бош прокурори номига бир неча бор ариза берган. Аризасининг нусхасини Сизга такдим этаман.

Хурматли Муиджон Ваххабович Тохирий, прокуратура тизимидаги ходимлар Ш.Мухамедов, О.Ж.Аслонов ва Х.Х.Файзиевлардан манфаатдор булиб, мени жавобгарга айлантириб, сарсону–саргардон килиб кийнасалар, прокуратура ва прокуратура бўйлаб хакикатни очмасдан, мени сарсон ва саргардон килиб, кейинчалик «узи тинчиб кетади» деган максадда, мени овора килиб юриб, конун доирасида, шикоятимни хал килмасдан вилоятма-вилоят прокуратураларига текшириш учун бериб текширишни, суньий равишда узайтириб, конуний хал килмасдан текшириш муддатларини ноконуний равишда чузиб келмокдалар.

Мен бу ишни охиригача етказмасам, «касам ичиб айтаманким» тухтамайман. Шу иш буйича хукумат рахбарлари ёки юкори турувчи прокукуратура ходимлари конуний хал килмасалар, мен ариза ёзишдан асло тухтамайман. Мен узимга ишониб, Хурматли Президентимиз Ислом Абдуганиевичнинг утказган сессияларидаги гаплари хозиргача, менинг кулогимда «Адолат бор жойда, куч булади» деган сузларига итоат килиб, Сизга таяниб, ишониб, мурожаат этмокдаман. Мен хак булмасам, сизга ариза ёзмаган булардим.

Мени аризам юзасидан бир неча йиллаб, текшириш ишлари утказиб, нима сабабдан менинг аризамга халигача жавоб беришмайди, чунки мен бу ерда 100 фоиз хакман, шу сабабли менинг аризамга жавоб беришга куркишади. «Узбекистон Республикаси фукароларининг мурожаатлари тугрисида»ги конунга асосан фукароларнинг ариза шикоятларига ёзма равишда жавоб олишлари шартлиги курсатилган булсада, ушбу конун прокуратура органларига тегишли эмаслиги, улар узларини конундан хам юкори деб хисоблашади.Менга нисбатан утказилган химат текширувини кайта утказишларини илтимос килиб сурайман. Менинг ишга тиклаб беришга уз наззоратингизга олиб менинг хукукларимни тиклаб беришларини сурайман. Охирги Президентимизнинг гаплари прокурор кунунни бузмайдими? деган гаплари уларни адолат тарозисига куйиш ва уларнинг устидан хам назорат килишни гапириб утдилар, шунга итоат килиб мени хукукларимни ва уз иш жойимга тиклаб беришларингизни илтимос килиб сурайман.

Хурматли Муиджон Ваххабович Тохирий менинг аризамни уз назоратингизга олиб, уларнинг гапларига ишонмасдан, менинг хам чакириб, сухбат утказсангиз барча холатларга ойдинлик киритган булардингиз, Сиз хозир менинг аризамни назоратга олган такдирингизда, хам улар мени коралаб, булмаган холатларни сизга билдириб, Сизни ишончингизга киришади, шу сабабли менинг аризамни менга нисбатан утказилган хизмат текширувини менинг иштирокимда утказишларини илтимос килиб сурайман. Сизга ишониб таяниб, умид билан аризамни жавобини кутаман.

Уткир Сохибов
25.11.2010 йил